Эль-Шаарави 2-3 ҳафтага сафдан чиқди
13 дек 2013 10:06
Новости


Эль-Шаарави 2-3 ҳафтага сафдан чиқди
“Милан” клуби ҳужумчиси Эль-Шаарави, Чемпионлар лигаси 6-тур гуруҳ босқичи доирасида “Аякс”га қарши ўйин давомида (0:0) чап оёғида қаттиқ оғриқ ҳис эта бошлади.
“Милан” клуби мутахассислари Амстердамлик мутахассислар билан биргаликда Эль-Шааравининг оёғидаги жароҳатни текширишганда, муаммо футболчининг ушбу мавсумда олган жароҳатининг асоратлари деган хулоса келишди.
Шу сабабли Эль-Шаарави 2-3 ҳафта майдонга тушмайди ва тиббий гуруҳ кузатуви остида бўлади.

Комментарии