RU

Последние новости

22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  4 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  43 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  0 21:16"Манчестер Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  10 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  5 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  16 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0

Эктор Купер: "Қўл остимдаги ходимларнинг иши ёққани учун уларни мукофотладим" Новости

Эктор Купер: "Қўл остимдаги ходимларнинг иши ёққани учун уларни мукофотладим"

Ўзбекистон - КХДР учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Эктор Купер ва Анзур Исмоилов иштирок этди.

"Аввало шуни таъкидлаб ўтиши керакки эртанги баҳс навбатдаги синов бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини шакллантиришда давом этамиз. Сурия ва Эрон билан ўйинлардан кейин ўзгаришлар борми ёки йўқми шуни текширамиз. Синов деган сўзни кўп такрорлаяпман. Осиё Кубогига қадар кўп синов ўтказамиз. Таркибда янги футболчилар бор. Ўйинимизда ҳам ўзгаришлар бўлади. Камчиликлар ва хатолар устида ишлаш учун қулай имконият", - дейди Эктор Купер. 

"Терма жамоада кайфият яхши. Барча легионерлар етиб келди. Таркибга олимпиячилар ҳам қўшилишди. Бош мураббий берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз", - дейди Анзур Исмоилов. 


- Таркибда янги футболчилар бор дедингиз. Олдин терма жамоа сафида умуман ўйнамаган икки дарвозабон бор холос. Шуларни назарда тутдингизми?

- Мен терма жамоада умуман ўйнамаган эмас кўп ҳам чақирилмаган футболчиларни назарда тутдим. Масалан, Жавоҳир Сидиқов ва бошқалар. Улар терма жамоада битта ёки иккита ўйин ўтказишган холос. 

- Эртага КХДРга қарши ҳужумкор ўйин кўрамизми?

- Эртага ҳужумкор ўйин кўрасизлар деб айта олмайман. Менинг услубим натижа олиб келадиган ўйин кўрсатиш. Мухлислар ва журналистларга ҳимоявий ўйин ёқмайди. Мен эртага ҳужумкор ўйин намойиш этиб беришим мумкин, лекин натижа бўлмаслиги мумкин.

- Бу йиғинга Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фаррух Сайфиев чақирилмади. Ўз клубида яхши ўйнаб турган икки ҳимоячини чақирилмаганига сабаб борми? 

- Доим мураббийнинг таркиб борасидаги танлови ҳаммага ҳам ёқмайди. Аммо бош мураббий нимага у ёки бу футболчини чақирмаганини тушунтириб беришга мажбур эмас. Бу йиғинга чақирилмаган футболчи менга ёқмади дегани эмас. Сабаби Осиё Кубогига қадар имкон қадар кўпроқ футболчиларни синаб кўришим керак. Сентябрь ва октябрь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар Осиё Кубогида асосий ўзаги бўлади демаган бўлардим. Ноябрь ойида ҳам йиғин бор. Ана ўша йиғиндаги таркиб қисман БААга борадиган таркибга яқин бўлади. 

- Бугун championat.asia сайтида хабар чиқди. Унда сиз терма жамоа ходимларига ойлик берганингиз ҳақида ёзилган. Бу ростдан ҳам бўлган воқеами ёки...

- Мен ҳеч қачон ойлик бермайман. Мен ўзим ойликка ишлайдиган одамман. Агар мен ходимларга пул берган бўлсам бу ЎФАнинг ўрнига пул бердим дегани эмас. Агар кимгадир пул берган бўлсам, бу ўша ходимларнинг меҳнати менга ёққанини англатади. Мен қўл остимдаги ишчиларга мукофот сифатида ўз ташаббусим билан пул бергаман. Бу ЎФА берадиган маошларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мен ЎФАнинг шароитидан нолимаган бўлардим. Иш жараёнидаги баъзи муаммолар топилади, ҳаммамиз муаммоларни биргаликда ҳал қилаяпмиз.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика