RU

Последние новости

00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  20 00:10Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" – ПСЖ 0:1 (матнли трансляция)  17 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 21:56Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  19 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  26 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Эксперт таҳлили: Австралия Новости

Эксперт таҳлили: Австралия

Австралия терма жамоаси ўз тарихида бешинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этади. "Соккерузлар" 2006 йилги мундиалда мусобақанинг 1/8 финалига қадар боришганди.

Хўш, бу сафар нима бўлади? Австралия навбатдаги ЖЧда қандай натижа кўрсатади? ОФК сайти ходимлари бу борада 15 йилдан бери журналист сифатида ишлаб келаётган Себастьян Хассеттга мурожаат қилишди. Ушбу журналист Sydney Morning Herald нашрида, шунингдек, SBS телеканалида ҳамда The World Game веб-сайтида фаолият юритмоқда.

- Австралияни навбатдаги жаҳон чемпионатида нима кутмоқда?
- Жаҳон чемпионатига бориш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бу дунёдаги энг катта мусобақа. Қуръа ташланганидан сўнг терма жамоамиз гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиқса керак деб ўйлагандим. Лекин мундиалга оз қолганида мураббийлар штабида юз берган ўзгариш, Берт ван Марвейкнинг келиши воқеалар ривожини тубдан ўзгартириб юборди. Шундай экан, буёғига нима бўлишини айтиш қийин.

- Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиш учун нима қилиш керак?
- Австралиянинг ҳимоясида муаммолар бор, айниқса чап ва ўнг қанотда. Агар жамоа бу муаммони ҳал қилмаса мундиалда катта қийинчиликка дуч келади. Ҳатто жамоа сардори Майл Единак ортга қайтиб ўйнагани билан барибир қанот ҳимоясида бўшлиқ кузатиляпти.

- Қайси футболчи ҳамманинг диққат-марказида бўлади?
- Мэт Райан охирги йилларда катта ўсишга эришди. У ажойиб дарвозабон. Мэт ЖЧ саралаш баҳслари ҳамда Осиё Кубогида ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. У Бельгия, Испанияда фаолият олиб борди. Энди бўлса Англияда ҳам ўзини кўрсатишга интиляпти. Менимча, ушбу мусобақада терма жамоанинг асосий футболчиси айнан Мэт Райан бўлади.

- Қайси жаҳон чемпионати кўпроқ ёдингизда қолган?
- Албатта, 2006 йилги мундиал. Ахир биз гуруҳдан чиқишни уддалагандик. Гуруҳимиз кучли эди: Бразилия, Хорватия, Япония. Аммо биз вазифани уддалай олганмиз. Айниқса Харри Кьюэллнинг Хорватия дарвозасига киритган тўпи ҳамон ёдимда.

- Ўтмишда ўйнаганлардан ким ҳозирги жамоага мос тушган бўларди деб ўйлайсиз?
- Австралияга жаҳон даражасидаги футболчи етишмаяпти. Шундай футболчи керакки, исталган пайтда ўйинни ўзгартира олсин. Жамоамизда олдин шундай футболчи бор эди: Марк Видука. Аммо ҳозир йўқ. Ўйлашимча, Видука ҳозирги жамоага жуда мос тушган бўларди.

- Сизнингча, Австралиянинг бошланғич таркиби қандай кўринишда бўлади?
- 4-2-3-1 схемаси бўйича ўйнасак керак. Дарвозабон: Мэт Райан. Ҳимоя: Азиз Бехич, Мэтью Журман, Трент Сейнсбури, Жош Рисдон. Ярим ҳимоя: Майл Единак, Аарон Муй, Робби Круз, Том Рогис, Мэтью Леки. Ҳужум: Томи Журич.

- Гуруҳ ўйинларида тахминингиз?
- Францияга ютқазамиз 0:3, Данияга ҳам ютқазамиз 1:2, Перу билан 1:1 ўйнаймиз.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика