RU

Последние новости

19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" (матнли трансляция)  4 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  2 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  10 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  13

Эксперт минбари. Ислом Аҳмедов: “Австралия сафида икки нафар индивидуал кучли футболчи бор” Новости

Эксперт минбари. Ислом Аҳмедов: “Австралия сафида икки нафар индивидуал кучли футболчи бор”

Австралия - Ўзбекистон учрашуви олдидан "Championat.asia" сайти етакчи мутахассисларимиздан эксперт фикрини тақдим этади.

БААдаги Осиё Кубогини ОФК эксперти сифатида кузатиб бораётган ҳамюртимиз Ислом Аҳмедовга бир қатор саволлар билан мурожаат қилдик.


- Ўзбекистон - Австралия ўйинидан нималар кутяпсиз?
- Бу баҳсдан барча ўзбекистонлик мухлислар каби терма жамоамизнинг ғалабасини кутаяпман!

- Сиз ОФК эксперти сифатида мусобақани кузатиб бормоқдасиз. Австралия терма жамоаси ўйинларини ҳам кузатдингизми?
- Мен бу жамоанинг гуруҳдаги барча ўйинларини томоша қилдим. Дастлабки икки турда Австралия фақат натижа учун ўйнади. Фақат учинчи турга келиб, ғалаба зарур бўлганида тезликни оширишди ва осонлик билан керакли натижани қўлга киритишди.

- Улар кўпроқ қандай тактика асосида ўйин кўрсатишяпти?
- Жамоа асосан тўпни назорат қилиш орқали ҳужум ташкил этади, таркибда икки нафар индивидуал кучли футболчи бор. Бу 21-рақамдаги қанот ҳужумчиси (Авер Мабиль) ва 9-рақамдаги марказий ҳужумчи (Жейми Макларен). Улар якка ўзлари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин. Бундан ташқари 23-рақамдаги футболчи (Томас Рогич) ҳам фойдали ўйнамоқда. Сурия билан баҳсда барча ҳужум айнан у орқали амалга оширилди. Жуда тартибли, яхши ташкил этилган жамоа, ақлли тарзда ҳимоялана олишади, тўп уларда бўлганида нима қилишни яхши билишади.



- Ўзбекистон терма жамоаси ниманинг ҳисобига Австралияни ютиши мумкин?

- Бизнинг жамоада индивидуал кучли футболчилар жуда кўп. Осиё Кубогидаги ҳеч бир жамоада биздаги каби индивидуал кучли ўйинчилар йўқ. Бизда тезда ҳужумга ўтиш яхши чиқмоқда, деярли барча голларимиз тезкор ҳужумлардан сўнг урилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг ҳимоясида муаммолар бор. Шу боис ҳимояга ётиб олиш керак эмас, тўп билан бўлсак тезкор қарши ҳужумга ўтиш имкони бўлса шундай қилиш шарт! Агар тезкор ҳужум ташкил этишнинг имкони бўлмаса, тўпни имкон қадар кўпроқ ўзимизда сақлаб туришимиз керак. Ҳимояда имкон қадар камроқ ўйнашимиз даркор. Рақиб тўп билан бўлганида уни иккинчи зонада қарши олиш керак, тўпни эгаллаб олганимиз заҳоти қарши ҳужумга ўтишимиз керак. Бу ҳозирча бизнинг энг кучли томонимиз.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди



Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика