RU

Последние новости

10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  6 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  3 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  12 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  11 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  40 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10

Эдгар Гесс собиқ жамоасидан мағлуб бўлди Новости

Эдгар Гесс собиқ жамоасидан мағлуб бўлди

Янги мавсумга пойтахтда тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси бугун (30 январь) навбатдаги синов-назорат учрашувида майдонга чиқишди.
Ўз ўрнида таъкидлаш керакки, ғузорликларга бу гал “Шўртан”нинг кўп йиллик собиқ бош мураббий Эдгар Гесс жамоаси спарринг рақиб бўлди. Шу билан бирга “Бухоро” таркибида ўтган йиллар давомида “Оқ бўрилар” шарафини ҳимоя қилган Нодир Жўраев, Шавкат Раимқулов, Предраг Вуйович, Шукур Жумабоев, Баҳриддин Ваҳобов каби футболчилар ҳам ҳаракат қилишди.   

Ўйиннинг дастлабки дақиқалари тенг курашлар остида кечди.

20-дақиқада учрашув бош ҳаками Асрор Алиқуловни бурчак зарбасини қайтариш вақтида ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади, деб топди ва 11 метрлик жарима белгилади. Пенальтини Суҳроб Неъматов аниқ амалга оширди - 1:0. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ўнг қанотдан Ботир Қодирқулов стандарт вазиятдан тўпни жарима майдончаси ичига ўзатди. Ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилган Александр Востриков мувозанатни тиклади - 1:1.

Учрашув бошланганига ярим соат бўлган бир вақтда чап қанотдан олдинга ташланган Ботир Қодирқулов тўпни жарима майдончаси ичига ҳаволатиб узатди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Дилшод Умархонов боши билан аниқ зарба бериб, ғузорликларни олдинга олиб чиқди - 1:2.
Энди Мухтор Қурбонов жамоаси навбатдаги учрашувни 2 февраль куни пойтахт “темирйўлчилари”га қарши ўтказишади. Учрашув соат 15:00 да Тошкент вилоятидаги “Дўстлик” стадионида бўлиб ўтади. Таъкидлаш жоиз, “Локомотив” учун мазкур ўйин 8 февраль куни ОЧЛ турниридаги дастлабки баҳс олдидан ўзига хос сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

“Бухоро” – “Шўртан” – 1:2
 Ҳакамлар: З.Қодиров, Б.Қодиров, Р.Шояхметов
"Шўртан":
Роман Абдулов, Зоҳид Раупов, Ҳусниддин Ғофуров (Умар Эшмуродов, 50), Асрор Алиқулов (Сирожиддин Аллаев, 53), Жамол Отақулов (Висол Магерамов, 46), Ботир Қодирқулов (Олим Каримов, 48), Ғуломҳайдар Ғуломов (Санжар Тўрақулов, 53), Абдулатиф Абдуқодиров, Александр Востриков (Мақсуд Маҳмудов, 50), Дилшод Умархонов (Жамшид Ҳошимов 31), Ислом Каримов (Ғулом Раҳмонов, 55).
Голлар: Суҳроб Неъматов (20-пенальти) - Александр Востриков (21),  Дилшод Умархонов (30).

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика