Эдгар Гесс: "Динамо"дан кетдим"
21 фев 2017 11:44
Новости
Эдгар Гесс: "Динамо"дан кетдим"
Бироқ мураббий кўп ўтмай жамоадан кетганини "Футбол Экспресс" газетасига айтиб ўтди.
"Ҳозир жамоа билан бирга эмасман. Соғлигим билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди. "Динамо"да иш бошлаганимдан сўнг негадир қон босимим ошиб кетди. Бундай ҳолатда ишлай олмаслигимни англадим ва буни раҳбариятга тушунтирдим. Шу боис "Динамо" билан хайрлашишга қарор қилдим. Ҳозир жамоани Олег Тюлкин ва Илҳом Шарипов янги мавсумга тайёрламоқда.
Мен кетгач Тюлкин бош мураббий бўлди, сабаби унда ПРО лицензияси бор. Бундан ташқари, Олег Павлович жамоани янги мавсумга пухта тайёрлашга ҳаракат қилмоқда.
Бу йил самарқандликларга кучлилар сафида осон бўлмайди. Буни жамоада 4-5 кун ишлаб билдим. Лекин меҳнат қилишда давом этса ҳаммаси яхши бўлади", - дейди Эдгар Гесс.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии