Эдегор яна "Реал"дан кетиши мумкин
29 июл 2021 07:11
Новости
Эдегор яна "Реал"дан кетиши мумкин
"Реал" футболчиси Мартин Эдегорнинг клубдаги келажаги ҳозирча номаълум.
Marca нашрининг маълум қилишича, клуб унга ўйин амалиётини тақдим этишга тайёрлигига қарамай, футболчи бошқа жамоага ижарага кетмоқчи.
Айни пайтда Лука Модрич ва Тони Кроос жамоада. Норвегиялик футболчи эса вазият ўзгаришига ишонмаяпти.
Бошқа манбааларда эса Эдегор яна "Арсенал"га ижара асосида қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган. У ўтган мавсумни ижара асосида Лондонда ўтказганди.
Комментарии