RU

Последние новости

08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  2 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  2 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  17 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  14 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  46

Эдегор нега "Барса"га ўтмаган? Футболчининг агенти бунга жавоб берди Новости

Эдегор нега "Барса"га ўтмаган? Футболчининг агенти бунга жавоб берди

"Реал" ўйинчиси Мартин Эдегорнинг агенти нега мижозини "Барселона"га ўтмаганига изоҳ берди.

"Барселона" бизни ўзининг Ла Масия академиясига таклиф қилди. Улар бизни ҳатто каталонияликларнинг ЧЛ доирасидаги ўйинига ҳам таклиф қилишди. "Барселона" - ажойиб клуб, аммо Мартин ва унинг отаси танловдан олдин кўп нарсаларни ҳисобга олишган. Ўша пайтда "Барселона"га янги келганларни рўйхатга олиш таъқиқланган эди, шундай экан Эдегор яна бир йил Норвегияда қолишига тўғри келарди.

Натижада "Реал" ўз таклифларини берди. Улар Мартин учун режа туздилар. Албатта, у Месси билан ўйнашни хоҳлайди, сабаби уни энг кучли футболчи деб ҳисоблайди ва унинг ҳаракатларини такрорлашга ҳаракат қилади. Шубҳасиз, сиз бирор бир ўйинчини Месси билан таққослай олмайсиз, у энг зўри. Шунинг учун Мартинни ўйинини кузатсангиз, у Мессини такрорлашга уринаётганини кўрасиз, - дейди Кент Карлсен.

Эслатиб ўтамиз, Эдегор "Реал"га 2015 йилда Норвегиянинг "Стремсгодсет" клубидан ўтган эди. У ҳозирда "Реал Сосьедад"да ижара асосида ўйнамоқда.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика