RU

Последние новости

19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  0 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  14 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  13 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  2 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  25 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1

Тўртта жамоа барча масалани ҳал этди, учта жамоа учун ЕЧЛ тугади ва бошқа қизиқарли маълумотлар ҳақида Новости

Тўртта жамоа барча масалани ҳал этди, учта жамоа учун ЕЧЛ тугади ва бошқа қизиқарли маълумотлар ҳақида

Сешанба ва чоршанба кунлари Европа чемпионлар лигасида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда бир қатор кутилмаган ва сенсацион натижалар қайд этилди.

31 окятбрь, сешанба

"A" гуруҳи: "Манчестер Юнайтед" - "Бенфика" 2:0, "Базель" - ЦСКА 1:2
"B" гуруҳи: "Селтик" - "Бавария" 1:2, "Пари Сен-Жермен" - "Андерлехт" 5:0
"C" гуруҳи: "Рома" - "Челси" 3:0, "Атлетико" - "Қорабоғ" 1:1
"D" гуруҳи: "Олимпиакос" - "Барселона" 0:0, "Спортинг" - "Ювентус" 1:1

1 ноябрь, чоршанба

"E" гуруҳи: "Ливерпуль" - "Марибор" 3:0, "Севилья" - "Спартак" 2:1
"F" гуруҳи: "Шахтер" - "Фейеноорд" 3:1, "Наполи" - "Манчестер Сити" 2:4
"G" гуруҳи: "Бешиктош" - "Монако" 1:1, "Порту" - "РБ Лейпциг" 3:1
"H" гуруҳи: "Тоттенхэм" - "Реал" 3:1, "Боруссия" - АПОЕЛ 1:1


"Атлетико" ўз уйида ҳам Озарбойжоннинг "Қорабоғ" қаршилигини енга олмади. Бу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда дуранг қайд этилганди. Бу қарама-қаршиликдаги  ҳар иккала ўйин натижаси шубҳасиз барчани ажаблантирди.

Шунингдек, "Боруссия" - АПОЕЛ ўртасидаги ҳар иккала тўқнашувда ҳам ғолиб номи аниқланмади.
"Атлетико" ва "Боруссия" жамоалари гуруҳдан чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборишди.

Турнинг марказий ўйинлари Лондон, Неаполь ва Римда ўтказилди.


"Рома" ва "Челси" ўртасидаги баҳсда тезкор гол ўйин тақдирини белгилаб берди. Айнан Шаарави томонидан киритилган голдан кейин Контенинг ўйинга тайёрлаган режаси барбод бўлди ва якунда "Рома" йирик ғалабани қўлга киритди. Лондондаги баҳсда мағлубиятдан қочишга муваффақ бўлган "Челси" бу ишни Римда такрорлай олмади. "Челси" ҳимоячилари, хусусан Рюдигернинг хурмача ўйинлари жамоасига қимматга тушди.


Манчестерда "Сити"дан мағлубият аламини татиб кўрган "Наполи" ўз уйида биринчи рақам билан ҳаракатланишини тахмин қилиш қийин эмасди. Маурицио Сарри жамоаси кутилганидек ўйин бошидан ҳужумкор руҳда ва биринчи рақам остида ўйнади. Биринчи бўлимда нисбатан кучлироқ кўринган "Наполи" ўз устунлигини ҳисобда тўлиқ акс эттира олмади. Танаффусдан кейин "Сити" дарвозасини пенальтидан ишғол этган "Наполи" ўз дарвозасидан учта тўп ўтказиб юборди. Натижада "Сити" Неаполда ҳам "Наполи"дан устун келди. Ўйиндан кейин жамоа автобусини адаштириб қўйган Гвардиола ("Сити"нинг автобусига ўтираман деб "Наполи" футболчилари ўтирган автобусга кирган) учрашувга режа тузишда адашмади.


Лондонда ҳам катта афишали беллашув гувоҳига айландик. Гуруҳ пешқадамини аниқлаб бериши кутилган учрашувда "Реал" "Тоттенхэм" олдида чорасиз қолди. Учрашув бошиданоқ "Тоттенхэм" жамоаси Лондонда ким хўжайин эканлигини кўрсатиб қўйиш мақсадида олдинга интилишди. Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббус билан ўйнаган мезбонлар танаффусга қадар битта гол уришди. Иккинчи бўлимда эса урилган голлари сони икки баробар кўпайди. Бунга жавобан турнир тўпурари Роналду биргина гол йўллади. Лондонда ким хўжайинлигини кўрсатган "шпорлар" гуруҳда ҳам якка ҳокимга айланишди. "Реал" эса нимчорак финал масаласини ҳал этишни камида бир турга кечиктирди.

Турнинг кутилмаган натижаларидан яна бири Греция ва Португалияда қайд этилди. Унда "D" гуруҳи етакчилари "Барселона" ва "Ювентус" очко йўқотишди.


4-турдан кейин гуруҳдан чиқиш имкониятини расман йўқотган жамоалар ("Селтик", "Андерлехт", "Фейеноорд") сони 3тага етди.
Қолган гуруҳлардаги аутсайдерларда ҳали назарий жиҳатдан имкониятлар сақланиб турибди.

Нимчорак финал масаласини муддатидан аввал ҳал этган жамоалар (ПСЖ, "Бавария", "Тоттенхэм", "Манчестер Сити") сони эса тўрттага етди.


Европа чемпионлар лигасида йўқотишларсиз кетаётган жамоалар - "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ.
Эътиборлиси, ПСЖ жамоаси ҳозирча ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборгани йўқ.


"Андерлехт" эса ҳозирча гол урмаган ягона жамоа сифатида қолмоқда.

Ушбу турда Грецияда нурсиз дуранг қайд этган "Барселона" 5 йил деганда гуруҳ босқичида гол ура олмади.

"Реал"нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясига "Тоттенхэм" барҳам берди.

Ҳозирча учта "C", "E", "G" "квартет"ларида ҳеч бир жамоа расман нимчорак масаласини ҳал этмаган ва барча клубларда гуруҳдан чиқиш имконияти мавжуд.
Қолган иккита турда айнан мана шу гуруҳларда кураш анча қизийди.

Европа чемпионлар лигасининг 4-туридан кейин учта жамоа ҳозирча умуман очко ишламаган: "Бенфика", "Андерлехт" ва "Фейеноорд".


ПСЖ ҳимоячиси Лейвин Курзава ушбу турда "Андерлехт"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди


Роналду кечаги мағлубиятдан хафа. Аммо Криштиану Роналду мусобақа тўпурарлари рўйхатида 6та гол билан якка пешқадамлик қилмоқда

* "Реал"нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги мағлубиятсиз сериясига "Тоттенхэм" барҳам берди.

* Ҳозирча учта "C", "E", "G" "квартет"ларида ҳеч бир жамоа расман нимчорак масаласини ҳал этмаган ва барча клубларда гуруҳдан чиқиш имконияти мавжуд.
Қолган иккита турда айнан мана шу гуруҳларда кураш анча қизийди.

* Европа чемпионлар лигасининг 4-туридан кейин учта жамоа ҳозирча умуман очко ишламаган: "Бенфика", "Андерлехт" ва "Фейеноорд".

ЕЧЛда рақиб дарвозасига энг кўп хавф солган жамоалар ТОП5:
1. "Ливерпуль" (36 зарба)
2. "Бавария" (34 зарба)
3. "Реал" (33 зарба)
4. "Атлетико" (28 зарба)
5. "Манчестер Сити" (28 зарба)

ЕЧЛда рақиб дарвозасига энг кам хавф солган жамоалар ТОП5:  
1. "Қорабоғ" (7 зарба)
2. "Олимпиакос" (9 зарба)
3. "Марибор" (10 зарба)
4. "Бенфика" (10 зарба)
5. АПОЕЛ (10 зарба)

Энг кўп тўп билан муомалада қиладиган жамоа: "Барселона" (68%)
Энг кўп аниқ пас оширган жамоа: "Барселона" (89,5%)
Энг кўпол жамоа: "Спортинг" (14 огоҳлантириш)
Энг фойдали футболчи: Рауль Альбиол ("Наполи" - 2та пенальти ишлаган)


ЛИГАЛАР ТУРНИР ЖАДВАЛИ (4-турдан кейинги ҳолат)

1. АПЛ (5 жамоа) - 49 очко
2. Ла Лига (4 жамоа) - 27 очко
3. А Серия (3 жамоа) - 18 очко
4. Бундеслига (3 жамоа) - 15 очко
5. Франция 1 Дивизиони (2 жамоа) - 14 очко
6. Россия чемпионати (2 жамоа) - 11 очко
7. Туркия чемпионати (1 жамоа) - 10 очко
8. Португалия чемпионати (3 жамоа) - 10 очко
9. Украина чемпионати (1 жамоа) - 9 очко
10. Швейцария чемпионати (1 жамоа) - 6 очко
11. Шотландия чемпионати (1 жамоа) - 3 очко
12. Озарбойжон чемпионати (1 жамоа) - 2 очко
13. Кипр чемпионати (1 жамоа) - 2 очко
14. Словения (1 жамоа) - 1 очко
15. Греция чемпионати (1 жамоа) - 1 очко
16. Бельгия чемпионати (1 жамоа) - 0 очко
17. Голландия чемпионати (1 жамоа) - 0 очко


ЕЧЛ 4-тур рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Иброҳим Сехич ("Қорабоғ)
Ҳимоячилар: Кирон Триппер ("Тоттенхэм"), Карлао (АПОЕЛ), Якуб ("Қорабоғ"), Лейвин Курзава (ПСЖ)
Ярим ҳимоячилар: Данило Перейра ("Порту), Банега ("Севилья"), Марлос ("Шахтёр")
Ҳужумчилар: Делли Алли ("Тоттенхэм"), Шаарави ("Рома"),  Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити")


Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛда жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолса, унда аввало ўзаро ўйинлар натижасига қаралади.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика