ЕЧЛ. Сешанба оқшомининг қаҳрамонлари ФОТО
30 сен 2015 13:25
Новости
ЕЧЛ. Сешанба оқшомининг қаҳрамонлари ФОТО
Биз кечаги ўйинларда қаҳрамонлик қилган футболчиларни ёдга олишга қарор қилдик.

"Барселона" - "Байер" 2:1
Қаҳрамон: Луис Суарес ўйинда гол урди ва Серхи Робертога голли пас оширди.

БАТЭ - "Рома" 3:2
Қаҳрамон: Беларус клуби ҳужумчиси Филип Младенович дублга эришди ва "бўрилар"ни мағлуб этилишда катта хисса қўшди

"Бавария" - "Динамо Загреб" 5:0
Қаҳрамон: Роберт Левандовски Хорватия клуби дарвозасига уч бор тўп киритди. Шу тариқа, польшалик ҳужумчи сўнгги 3 ўйинда 10та гол урди.

"Арсенал" - "Олимпиакос" 2:3
Қаҳрамон: Фелипе Пардо Кастро "Арсенал"ни Лондонда мағлуб этилишида катта роль ўйнади. Футболчи 33-дақиқада ҳисобни очди. 66-дақиқада шеригига гол уриш учун голли пас оширди.

"Маккаби Тель Авив" - "Динамо Киев" 0:2
Қаҳрамон: Киевликларнинг парагвайлик ҳужумчиси Дерлис Гонзалес иккала голга пас оширди.

"Порту" - "Челси" 2:1
Қаҳрамон: Ясин Браими ўйинда жамоасининг етакчиси бўлди ва дастлабки голга ҳаммуаллифлик қилди.

"Лион" - "Валенсия" 0:1
Қаҳрамон: Учрашувдаги ягона голни урган Софьян Фегули жамоасига ғалаба келтирди.

"Зенит" - "Гент" 2:1
Қаҳрамон: Бразилиялик Халкнинг майдонга тушиши сўроқ остида эди. У майдонга тушди ва иккита голли пас оширишга ҳам эришди.
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии