RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  1 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  6 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" АПЛ чемпионини ишончли тарзда мағлуб этди. Винисиусдан дубль Новости

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" АПЛ чемпионини ишончли тарзда мағлуб этди. Винисиусдан дубль

ЕЧЛнинг 1/4 финалидан ўрин олган "Реал" - "Ливерпуль" учрашуви бўлиб ўтди.

"Реал Мадрид" - "Ливерпуль" 3:1
Голлар
: 1:0 – 27 Винисиус Жуниор, 2:0 – 36 Асенсио, 2:1 – 51 Салах, 3:1 – 65 Винисиус Жуниор.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Начо, Менди, Милитао, Васкес, Модрич, Каземиро, Асенсио (Вальверде, 70), Кроос, Винисиус Жуниор (Родриго, 85), Бензема.

"Ливерпуль" – Алиссон, Александер-Арнолд, Филлипс, Робертсон, Кабак (Фирмино, 81), Мане, Вейналдум, Диогу Жота (Шакири, 81), Фабиньо, Салах, Кейта (Тиаго Алькантара, 42).

Огоҳлантиришлар: Мане (39), Васкес (49), Тиаго Алькантара (56), Александер-Арнолд (83).


Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 27', Марко Асенсио - 36', Винисиус Жуниор - 65'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур Quarter Finals

07/04/2021, 01:00

1
:
3
Завершен

Ливерпуль

Мохамед Салах - 51'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 зрителей

Главный судья: Феликс Брих

45'
90'
27'  Винисиус Жуниор
27'  Тони Кроос
36'  Марко Асенсио
49'  Лукас Васкес
65'  Винисиус Жуниор
65'  Лука Модрич
70'  Марко Асенсио (Федерико Вальверде)
85'  Винисиус Жуниор (Родриго)
39'  Садио Мане
42'  Наби Кейта (Тиаго Алькантара)
51'  Мохамед Салах
56'  Тиаго Алькантара
81'  Диогу Жота (Джердан Шакири)
81'  Озан Кабак (Роберто Фирмино)
83'  Трент Александер-Арнолд


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


90+4-дақиқа. "Ливерпуль"нинг сўнгги уриниши ҳам хавфли чиқмади ҳамда бош ҳакам финал ҳуштагини чалди.  

90+3-дақиқа. Мезбонлар қарши ҳужумда тўртинчи голни уриб кетишлари мумкин эди, лекин Родригонинг узатган тўпига Васкес етиб келолмади.  

90+1-дақиқа. "Реал" футболчилари биргаликда Салахга зарба бериш учун имкон қолдиришмади.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.  

89-дақиқа. "Ливерпуль" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. Кейин эса Васкесга нисбатан қўполлик ишлатилди.  

Ҳар икки жамоанинг баъзи футболчилари рақиб билан тўқнашиб, жарима зарбаси сўраб йиқилишди, лекин Феликс Брих ҳар сафар ўйинни давом эттиришни талаб қилди. Бугун германиялик ҳакам ўйнашга бермоқда ва унча-мунча курашларда ҳуштак чалиб, жарима белгилайвермаяпти.

85-дақиқа. Ўзгариш! Винисиус ўрнини Родригога бўшатиб берди. 

83-дақиқа. Огоҳлантириш! Трент Александер-Арнольд охири Винисиусга нисбатан қўполлик учун сариқ карточка ишлаб олди.

81-дақиқа. Ўзгариш! Кабак ва Диогу Жота ўрнига ўйинга Шакири ва Фирмино қўшилди.

80-дақиқа. "Реал" тўпни шунчаки рақибга бермай, майдон бўйлаб олиб юрибди. 

77-дақиқа. Алькантара жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилиб, зарба берди, лекин уриниш омадсиз чиқди ва тўп анча юқорига йўл олди.  

72-дақиқа. Салахнинг узатмасидан сўнг Жота боши билан тўпни дарвозага йўллашга уриниб кўрди, бироқ ноаниқ.  

71-дақиқа. Винисиуснинг узатмасидан кейин Бензема зарба йўллади, лекин Аллисон тўпни эгаллаб олди.  

70-дақиқа. Ўзгариш! "Реал Мадрид" сафида ўйинчи алмашди. Марко Асенсио ўрнига ўйинга Вальверде қўшилди. 

Бугунги беллашувда фақат шуни кўрмагандик :) Винисиус ва Трент Александр Арнольд уришиб кетиши мумкин эди, лекин ундай бўлмади. 

Зинедин Зидан ўйинчи алмаштиришга қарор қилди. Федерико Вальверде майдонга тушишга тайёр.

Мезбонлар вазият кетидан вазиятга эга бўлишмоқда...

65-дақиқа. ГООООООООЛ! Винни 3:1. Жуниор дубль расмийлаштирмоқда.

64-дақиқа. Хавфли вазият! Марко Асенсио Трентни жуда ҳам менсимай ҳаракат қилди ва тўпни шеригига ўтказиб бера олмади.

63-дақиқа. Ферлан Менди жамоасини ўта хавфли вазиятда қутқариб қолди. Франциялик ҳимоячи Мане гол уриб кетишига йўл қўймади.   

61-дақиқа. Узоқ давом этган комбинацияни Кроос чап оёқдаги зарбаси билан якунлади, лекин тўп дарвозадан юқорилаб ўтиб кетди.

Гоҳ у жамоа, гоҳ буниси тўпни ва у билан бирга ўйин назоратини ўз томонига оғдириб, рақибнинг заиф нуқталарини изламоқда.  

59-дақиқа. "Реал" жарима майдони ичида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, лекин ҳимояга ёрдамга қайтган Асенсио фойдали ҳаракат қилиб, тўпни узоқлаштиришга эришди. 

56-дақиқа. Огоҳлантириш! Кейин Асенсиога нисбатан қўполлик сабаб Алькантара огоҳлантирилди.

55-дақиқа. "Ливерпуль"нинг тезкор ҳужумини Милитао боши билан тўпни қайтариб, узиб қўйди. 

54-дақиқа. Ўз навбатида "Реал" ҳам ўйинни бундай давом эттириб бўлмаслигини тушунди ва олдинга ўтмоқда. 

Бўлимни анча фаол бошлаган меҳмонлар охири ниятларига етишди ва Салах юзага келган имкониятдан унумли фойдаланди. 

51-дақиқа. ГООООООООЛ! Салах фарқни қисқартирди. 

50-дақиқа. "Реал" тезкор равишда ҳужумга чиқишга уринди, лекин омадсиз. 

Узатмадан кейин Каземиро тўпни қайтариб, хавфни бартараф этди. 

49-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўпга улгурмай, Жотанинг оёғига зарба бергани учун Лукас Васкесга сариқ карточка кўрсатилди.  

47-дақиқа. "Ливерпуль" иккинчи бўлимнинг илк дақиқалариданоқ вазиятни ўзи томонга оғдириш ниятида ҳаракат қилмоқда. 

Майдон марказида қоида бузилди. Феликс Брих мезбонлар қоида бузди деб топди. 

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди. Уни меҳмонлар бошлаб беришди.

Жамоалар майдонга қайтишди ва иккинчи бўлим бошланиши учун барчаси тайёр! 

Ўша бир дақиқани "Ливерпуль" ҳужумда ўтказмоқчи эди, лекин айтарли ҳужум бўлмади ва меҳмонлар олдинга ўтавермагач, ҳакам барчани танаффусга таклиф қилувчи ҳуштагини чалди. Ҳозирча ўйиннинг биринчи қисмини яхшироқ ўтказган "Реал Мадрид" олдинда — 2:0. Умид қиламизки, иккинчи бўлимда биз бунданда ҳужумкор ва ёрқин ўйин гувоҳи бўламиз.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Стандарт вазият, уни Трент амалга оширди. Узатмадан кейин ҳакам Филипс жарима майдони ичида Каземирога нисбатан қўпол ўйнади деб топди. 

42-дақиқа. Ўзгариш! Клоппга ўйин бориши ёқмаётгани турган гап. Ва германиялик мураббий буни очиқчасига кўрсатиб, 42-дақиқадаёқ ўйинчи алмаштиришга қўл урди. Кейта ўрнига Тьяго.

39-дақиқа. Огоҳлантириш! Майдон марказида қўпол ҳаракат қилгани учун Садио Мане огоҳлантирилди. 

Яна Тони Крооснинг яхши узатмасидан кейин Трент тўпни Винисиусга ўтказмаслик учун Асенсиога ташлаб берди... 

36-дақиқа. ГОООООООООЛ! Марко Асенсио орадаги фарқни иккитага оширди!  

35-дақиқа. "Ливерпуль" бу сафар ҳам Маненинг қанотидан олдинга ўтишга уринди, лекин ҳужум бошланмай, якунига етди.

34-дақиқа. Ўнг қанотдан Васкес олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига етказди, лекин Бензема тўп ҳимоячилардан ўтишини кутмаганди чоғи, зарба беролмай қолди. 

33-дақиқа. Бурчак тўпидан кейин Марко Асенсио зарба берди, лекин унинг уринишига аниқлик етишмади. 

31-дақиқа. Ўйин темпи анча ошди. Аввалига Бензема имкониятга эга бўлаётганида йиқилди ва ҳакамга умид билан боқди, лекин Брих ҳеч нима йўқ деди. Қарши ҳужумда эса аввалига Салахга имконият қолдиришмади, кейин эса Кейта зарарсизлантирилди.

29-дақиқа. "Ливерпуль" энди бахтини ҳужумдан излаши турган гап. Шундай ҳужумлардан бирини Мане ташкиллаштириб берди, чап қанотдан олдинган ўтган Садионинг узатмасидан кейин Куртуа осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 

27-дақиқа. ГОООООООООЛ! Винисиус ҳисобни очди! Узун пасдан кейин Винисиус марказий ҳимоячиларнинг сусткашлигидан унумли фойдаланди ва қулай нуқтага чиқиб бориб, дарвозани ишғол этди.

25-дақиқа. Карим Бензема зарбага имкон топди, лекин Кабак тўп дарвозагача етиб боришига йўл қўймади. Туркиялик футболчи ҳозирча анча ишончли ўйин кўрсатмоқда.  

Ҳозирча ҳар икки жамоа ҳам рақибига нисбатан кучли ҳурмат билан ҳаракат қилмоқда. Ҳужумга ўтишда ҳеч бир футболчи ортиқча шошилмаяпти.

21-дақиқа. Наби Кейта техникасини намойиш қилиб, бир нечта рақибини алдаб, олдинга ўтиб кетаётганди, лекин барибир тўпни олдириб қўйди. 

20-дақиқа. "Ливерпуль" ҳужумини тўхтатган мезбонлар тезкор қарши ҳужумга ўтишга уриниб кўришди, бироқ Трент Арнольд Винисиусни қўйиб, қочириб юбормади, кейин эса бразилияликнинг Васкесга узатмаси қовушмади.   

17-дақиқа. Озан Кабак марказдан Винисиус жарима майдонига кириб кетишига йўл қўймади. 

12-дақиқа. Мендининг узатмасидан кейин Винисиус боши билан тўпни дарвозага йўллаганди, лекин бироз ноаниқ.

10-дақиқа. "Реал"нинг чап қанотидан ривожлантирилган ҳужум яна бир бурчак тўпи билан якунланди. 

8-дақиқа. Яна меҳмонлар ҳимоячилари босим остида тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

6-дақиқа. "Ливерпуль" футболчилари ўйин темпини бироз тушириш мақсадида, тўпни ўзларида ушлаб туришга уринишмоқда. 

Узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлашгандек бўлди, иккинчи темпда давом этган ҳужум Каземиро ўйиндан ташқари ҳолатда тўпни қабул қилгани учун тўхтаб қолди. 

4-дақиқа. Марко Асенсионинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди ва бурчак тўпи ишлаб берди. 

Учрашувдаги биринчи аниқ зарбани ҳам мезбонлар, аниқроғи Бензема йўллади.

2-дақиқа. "Ливерпуль" футболчилари оддий вазиятда хатога йўл қўйиб, тўпни рақибга "совға" қилишди. 

1-дақиқа. Ўйинни Карим Бензема бошлаб берди.  

Сардорлар ва ҳакамлар расмий қисмларни якунлаб олишмоқда. 

Ҳар икки жамоа асосий таркиб футболчилари майдонга тушиб келишди. 

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

"Реал Мадрид" - "Ливерпуль"

"Эстадио Альфредо Ди Стефано" ўйингоҳи

"Реал" - Куртуа, Милитао, Начо, Кроос, Бензема, Модрич, Асенсио, Каземиро, Васкес, Винисиус, Менди.

"Ливерпуль" - Алиссон, Александр-Арнольд, Филлипс, Кабак, Робертсон, Фабиньо, Вийналдум, Кейта, Мане, Салоҳ, Жота.

Реал Мадрид

Винисиус Жуниор - 27', Марко Асенсио - 36', Винисиус Жуниор - 65'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур Quarter Finals

07/04/2021, 01:00

1
:
3
Завершен

Ливерпуль

Мохамед Салах - 51'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 зрителей

Главный судья: Феликс Брих

45'
90'
27'  Винисиус Жуниор
27'  Тони Кроос
36'  Марко Асенсио
49'  Лукас Васкес
65'  Винисиус Жуниор
65'  Лука Модрич
70'  Марко Асенсио (Федерико Вальверде)
85'  Винисиус Жуниор (Родриго)
39'  Садио Мане
42'  Наби Кейта (Тиаго Алькантара)
51'  Мохамед Салах
56'  Тиаго Алькантара
81'  Диогу Жота (Джердан Шакири)
81'  Озан Кабак (Роберто Фирмино)
83'  Трент Александер-Арнолд

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика