RU

Последние новости

12:00Лунин қарор қилди  0 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  2 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  6 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  7 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  3 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  4

ЕЧЛ. "Атлетико" сенсацион тарзда мусобақани тарк этди Новости

ЕЧЛ. "Атлетико" сенсацион тарзда мусобақани тарк этди

Европа чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги "Лейпциг" - "Атлетико" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"РБ Лейпциг" (Германия) – "Атлетико" (Испания) 2:1

"Жозе Алваладе"

Гол: Ольмо (51), Фелиш (71-пен), Адамс (88).

"РБ Лейпциг" – Гулачи, Хальстенберг, Клостерманн, Упамекано, Анхелиньо, Кампль, Забитцер, Нкунку (Айдара, 83), Лаймер (Адамс, 72), Ольмо (Шик, 83), Поульсен.

"Атлетико" – Облак, Лоди, Хименес, Триппьер, Савич, Эррера (Жоау Феликс, 58), Коке, Сауль, Феррейра Карраско, Льоренте, Диего Коста (Мората, 72).

Огоҳлантириш: Лоди (62), Клостерманн (70), Кампль (82), Айдара (87).

РБ Лейпциг

Дани Ольмо - 51', Тайлер Адамс - 88'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/4

14/08/2020, 01:00

1
:
2
Завершен

Атлетико Мадрид

Жуан Феликс - 71'

Стадион: Estadio Jose Alvalade, 0 зрителей

Главный судья: Szymon Marciniak

45'
90'
51'  Дани Ольмо
51'  Марсель Забитцер
70'  Лукас Клостерман
72'  Конрад Лаймер (Тайлер Адамс)
82'  Кевин Кампль
83'  Дани Ольмо (Патрик Шик)
83'  Кристофер Нкунку (Амаду Хайдара)
87'  Амаду Хайдара
88'  Тайлер Адамс
88'  Анхелиньо
90'  Марсель Забитцер (Норди Мукиеле)
58'  Эктор Эррера (Жуан Феликс)
62'  Ренан Лоди
71'  Жуан Феликс
72'  Диего Коста (Альваро Мората)
90'  Коке (Фелипе)
90'  Хосе Хименес

ЯНГИЛАШ

ТУГАДИ!! Сенсация!! "Атлетико" кутилмаганда "Лейпциг" тўсиғидан ўта олмади. Симеоненинг бугунги прагматик ўйин услуби билан "Лейпциг"ни мағлуб этишни уддалай олмади. Германияликларнинг ярим финалдаги рақиби ПСЖ бўлади.

90+4. "Атлетико" аввалига жарима зарбаси, кейин бурчак зарбасидан самара чиқара олмади.

90+2. "Атлетико" жарима зарбасига эга бўлди.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Адамснинг зарбасидан кейин  тўп "Атлетико" футболчисига тегиб, дарвозага кириб кетди!

87. Айдара майдонга тушганига 5 дақиқа ўтиб, сариқ карточка ишлаб олди.

83. "Атлетико" сўнгги 10 дақиқани ҳужумда ўтказиб, масалани асосий вақтда ҳал қилишни истамоқда.

81. Хименеснинг кучли зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

78. "Лейпциг"дан ҳозирда немисча тартибли футболнинг юқори намунасини кўряпмиз. Жамоа ҳимояда жуда ҳам тартибли ўйнамоқда.

74. "Лейпциг" жарима зарбасига эга бўлмоқда. Хименес айбдор.

71. ГОООООЛЛЛЛЛ!! Фелиш пенальтидан унумли фойдаланди! Гулачи тўп йўналишини топганди.

70. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Клостерманн ўз жарима майдончаси ичида Фелишни йиқитди!

69. Карраско ҳужумни ривожлантираётганди. У дарвоза ёнига тўпни оширишга тайёрланаётган бир вақтда Упамекано буни истамади.

68. Мората майдонга тушишга тайёрланмоқда.

67. Поулсеннинг зарбаси ўхшамади. Тўп трибуна бағрига кириб кетди.

64. "Атлетико" бурчак зарбасига эга бўлганди. Нкунку тўпни қайтараётган чоғида рақибидан зарба қабул қилиб олди.

62. ПЕНАЛЬТИИ!! Узр, бироз ҳиссиётларга берилиб кетдим. Ольмо рақиб жарима майдчонаси ичида симуляция ишлатгани учун сариқ карточка ишлаб олди. Ростдан ҳам бу ерда Упамекано рақибига тегинмаганди.

60. Ольмо айланма траектория орқали Облакни қийнаб кўрмоқчи эди. Тўп ҳаттоки аутга кетиб қолди.

58. Кутилмаган қарор. Симеоне таваккал қилишни бошлади. Эктор Эррера ўрнини Фелиш эгаллади.

56. Майдонга тушишга Фелиш тайёргарлик кўрмоқда.

53. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТ!!! Льоренте рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. Упамекано испанияликка ҳалақит қилди ва Гулачи тўпни ушлаб олди.

51. ГООООООЛЛЛЛЛЛ!! Қанотдан оширилган тўпга Ольмо боши билан зарба бериб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимидаги ўйинига қарасак, "Лейпциг" голга ҳақли эди!

49. Льоренте марказда Ольмони йиқитди. Жарима зарбасидан кейин "Атлетико" футболчилари тезда тўпни олиб қўйишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Демак, жамоалар майдонга қайтишмоқда. Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+2. ЗАРБААААААААА!! Упамеканонинг бурчакдан оширилган тўпга берган зарбаси Облакнинг қўлларига бориб тушди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

43. Кўпчилик "Атлетико"ни яққол фаворит деб ҳисоблаб, ҳар томонлама рақибдан устунлик қилишини тахмин қилганди. Бироқ ҳозирча "Лейпциг"нинг босимини кўряпмиз.

41. "Лейпциг"да яхши вазият юзага келганди. Поулсеннинг боши билан узатган тўпига унинг жамоадошлари дарвозага зарба йўллай олмади.

39. Упамекано бу сафар "подкати" орқали Маркос Льорентедан тўпни олиб қўйди.

35. УХХХХХХ!! Савич ҳамда Хальстенберг ҳаводаги курашда тўқнашиб кетди. Икки футболчи ҳам жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин.

34. Клостерманн бу сафар "Атлетико"нинг жуда хавфли ҳужумини қайтариб юборди.

30. Костага оширилган тўпни Упамекано сакраб қайтарди. Мана у нима учун топ клубларнинг эътиборида...

28. Анхелиньонинг қанотдан оширган тўпини Облак ушлаб олди.

26. Жарима зарбаси белгиланди. ВАР кўриб чиқмади вазиятни.

25. Тўп "Атлетико" футболчисини қўлига теккандек. Тегди ҳам! ВАР кўриб чиқиши керак бу вазиятни.

23. Анхелиньонинг чап қанотдан оширган тўпини дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлган Поульсен ҳужумда фол ишлатди.

21. Карраско тўп билан рақиб жарима майдончаси ичига кириб келди ва тўпни дарвоза ёнига оширди. Тўп рақиб ҳимоячиси ва унинг ўзига тегиб, майдонни тарк этди.

19. УХХХХХ!! Ньигеснинг жаримадан оширган тўпи Хальстенбергнинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди. Унинг ортида Карраско зарба беришга тайёр турганди.

17. Камплнинг зарбаси ноаниқ кетди.

15. Лоди энди рақиб ҳужумини қайтариб қолди. 

13. ЗАРББААААААА!! Лодининг қанотдан оширган тўпига Карраско кучли зарба йўллади. Гулачидан супер сейв!

12. Анхелиньо "Атлетико" жарима майдончаси ичига тўпни узатганди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

10. ЗАРБАААААА!! Лодининг жаримадан оширган тўпига Савич боши билан зарба йўллади Гулачи баланд сакраб тўпни ушлаб олди.

9. Йўқ, жаримадан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

8. Энди "Атлетико" эътиборни ҳужумга қаратмоқда. Жарима зарбаси ишлаб олинди.

4. ЗАРБАААААААА!! Хальстенбергнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

3. Учрашувдаги илк бурчак зарбаси "Лейпциг" томонидан амалга оширилди. Хименес тўпни қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Эслатиб ўтамиз, бугунги учрашув ғолиби ярим финалда ПСЖ билан тўқнаш келади.

- Юракни ларзага келтирувчи ЕЧЛ мадҳияси янграб ўтди.

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Барчага яна бир бор ассалому алайкум. Доҳадан Португалияга етиб келдик) Бугун "Жозе Алвеладе" стадионида ЕЧЛнинг 2019/20 йилги мавсумидаги иккинчи ярим финалчиси аниқланади. Бу йўлланма учун "Лейпциг" ҳамда "Атлетико" кураш олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика