RU

Последние новости

10:52Месси? Аргентинанинг Уругвай ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  0 10:20Клаудио Раньерининг танқиди «қиммат»га тушди  0 10:05Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 09:53«Реал»нинг «Атлетико»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  11 09:25"Қизилқум"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   3 08:52Opta ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  12 08:23Sofascore. Кечаги учрашувда Жалолиддин Машариповнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:54"Бухоро"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 07:27Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол»ни меҳмон қилади  8 04:32"Жар"да қорбўрон ўйнаган "Ал Ҳилол" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 04:28ОФК ЭЧЛ. "Ал Васл" ғалабани қўлдан чиқарди  0 04:15А Серия. "Ювентус" ғалаба қозониб, кучли тўртликка қайтди  3 01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  5 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  10 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" Истанбулда мағлуб бўлди Новости

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед" Истанбулда мағлуб бўлди

ЕЧЛнинг 3-тури доирасидаги "Истанбул" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Истанбул" Туркия – "Манчестер Юнайтед" Англия 2:1

22.55, "Башакшехир Фотих Терим"

Гол: Ба (13, 1:0), Вишча (40, 2:0), Марсьяль (43, 2:1).

"Истанбул" – Гюнок, Рафаэл, Шкртел, Болинголи-Мбомбо, Епуряну, Кахведжи (Карлуш Понк, 90), Вишча, Ўзжан (Топал, 87), Алексич, Тюрюч, Ба (Гульбрандсен, 80).

"Манчестер Юнайтед" – Хендерсон, Уан-Биссака (Фосу-Менса, 76), Шоу, Туанзебе (Мактомини, 46), Магуайр, Матич, Бруну Фернандеш, Мата (Кавани, 62), ван де Бек (Погба, 61), Рэшфорд (Гринвуд, 76), Марсьяль.

Огоҳлантириш: Туанзебе (21), Шкртел (89).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Истанбул" ЕЧЛдаги тарихий илк ғалабасини "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда қўлга киритмоқда!!!!

90+2. УХХХХ!! "Истанбул" автогол уриб қўйишига сал қолди. Епуряну тўпни қайтариб юборди.

3 дақиқа қўшиб берилди

89. Фернандешни йиқитгани учун Шкртел огоҳлантирилди.

86. ЭХХХХХ!! МЮ қийинчилик билан рақиб жарима майдончаси ичига кирганди. Гринвуд оддий вазиятда тўпни йўқотди.

84. Тушуняпмиз, Истанбул бутун бир жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олган. Қийин бўляпти манкунианликларга. Аммо ҳолатнинг шунга келишига ўзлари айбдор.

82. "Истанбул" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. Погба тўпни қайтариб юборди.

79. 5 ўзгариш. МЮнинг ўйинига туз етишмаяпти. Ўзгаришлар эса тузнинг ўрнини боса олмаяпти.

76. МЮ таркибида бир йўла икки ўзгариш бўлди. Жуда қийин бўлмоқда ёпилиб олган "Истанбул" ҳимоясини ёриб ўтиш.

72. Погбанинг ҳужум томон тўп узатиши ноаниқ кетди.

68. Зерикиб кетдик. Тўп МЮда ҳужум йўқ.

62. Фернандешнинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

60. Рэшфорднинг зарбаси рақибига тегиб, Гюнокнинг қўлларига бориб тушди.

56. ЗАРБАААААА!! Брунунинг жаримадан йўллаган зарбасини Гюнок қайтарди!

54. УХХХХХ!! Рафаэль фол ишлатди ўз жарима майдончаси ёнида. МЮда ҳисобни тенглаштириш учун яхши вазият бор.

52. Ван-Биссака ўнг қанотдан марказдаги Рэшфордга тўпни оширганди. Ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди.

48. МЮ иккинчи бўлимни ўзгариш билан бошлаганди. Майдонни тарк этган Туанзебенинг ўрнини Мактомини эгаллади. Матич эса марказий ҳимояга жавоб берадиган бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча интрига бор. МЮ ҳам таслим бўлмайди.

43. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Шоунинг қанотдан оширган тўпини Марсьяль дарвозага йўллади. МЮнинг илк хавфли ҳужуми голга айланди.

40. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! МЮ ҳимоясидаги қўпол хатоликлардан кейин Вишча жуда қулай имкониятдан фойдаланди!

39. Фернандешнинг қанотдан оширган тўпини Гюнок ушлаб олди.

37. МАГУАЙЙРРРР!!! Қаҳвежи тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди, ван-Биссакани алдаб ўтди ва тўпни Бага оширди. Магуайр тўпни тепиб юборди. Бироз қалтис ҳаракат бўлса-да, яхши ўйнади.

34. УХХХ!! Матич шундоқ жарима майдончаси ёнида рақибини йиқитди. "Истанбул"да стандарт!

32. ЗАРБАААААА!! Қанотдан узатилган тўпга Алексич боши билан зарба берди. Хендерсон тўпни ушлаб олди.

30. УХХХХХХ!! Марсьялнинг кучли зарбасига Рафаэль ўзини қалқон қилди.

26. Энди Болинголи МЮ жарима майдончаси ичига ёриб кириши мумкин эди. Лекин у оффсайдда қолиб кетганди.

21. Демба Бани йиқитгани учун Туанзебе огоҳлантирилди. Мезбонларда яхши нуқтадан стантард вазият бор.

18. Тўп асосан меҳмонларда. Бироқ вазиятлар йўқ.

15. Шу ўринда кичик маълумот. Демба Ба уч жамоа таркибида МЮ дарвозасига тўртинчи голини урди: "Ньюкасл"да иккита, "Челси" ва "Истанбул" таркибида биттадан.

13. ГООООООООООЛЛЛЛ!!! Ба кутилмаганда МЮ ҳимоячиларидан ўтиб кетди ва бирга бир вазиятдан фойдаланиб кетди. 

11. Вишчанинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

10. УХХХХ!! Ўйиндаги илк хавфли вазият! Шоу рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. Рэшфорд тўпга бироз ета олмади. Акс ҳолда бўш дарвоза ишғол қилинарди.

9. Фернандеш энди бу сафар Мата манзилига тўпни оширганди. Зарба бир йўла трибуна томон кетди.

5. "Истанбул" ҳам ҳужумга ўтди. Болинголининг Бани мўлжаллаб тепган тўпига аниқлик етишмади.

3. МЮ ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Фернандешнинг Рэшфорд томон узатган паси аутга чиқиб кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

22:55. Жамоалар расмга тушиб олишди, футболчилар ҳам ўйиннинг бошланишига тайёр.

22:52. Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Бугун Дин Хендерсон Европа чемпионлар лигасида дебют қилади.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари! Бугун "Манчестер Юнайтед" Истанбулда меҳмон бўлмоқда. "Истанбул" - "МЮ" учрашувини сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика