RU

Последние новости

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  0 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

ЕЧЛ. Испанияда 74, Италияда 71, Сан-Марино ва Россияда 1... Новости

ЕЧЛ. Испанияда 74, Италияда 71, Сан-Марино ва Россияда 1...

Бугун тунда Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Манчестер Сити" ва "Челси" клублари тўқнаш келишади. УЕФА бугунги финалдан олдин қайси мамлакат футболчилари ушбу совринни илк бор қўлга киритиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди.

Унга кўра бугунгача АҚШ футболчиси ҳеч қачон ЕЧЛ финалида ўйнаб ғалаба қозона олмаган экан. "Челси" сафида Кристиан Пулишич бор, "Сити"да захира посбони Зак Стеффен. Бундан ташқари "Челси" вакили Ҳаким Зиеш ЕЧЛ финалида ғолиб бўлган илк марокашлик футболчига айланиши мумкин.

Финалда энг кўп (74 нафар) испаниялик футболчилар ғолиб бўлишган. Родри ва Ферран Торрес (иккиси "Сити") ёки Кепа Аррисабалага, Маркос Алонсо ва Сезар Аспиликуэта (учаласи "Челси") бу борада ўз давлатлари ҳисобни янада оширишлари кутилмоқда.

Грециялик 12 нафар футболчи финалларда ўйнаган, бироқ ҳеч бири чемпион бўла олмаган. Булар 1971 йил "Панатинаикос"дан 11 футболчи ва 2004 йил "Монако"да ўйнаган Акис Зикос.

УЕФА рейтингида 11-ўринда турган Туркия мамлакатидан ҳеч қайси футболчи ЕЧЛ финалида ғолиби бўлмаган. Учала туркиялик футболчи ҳам Йилдирай Боштурк ("Байер", 2002), Ҳамит Олтинтўп ("Бавария", 2010) ва Нури Шахин ("Боруссия Д", 2013) финалларда ютқазишган.

Сан-Маринодан ЕЧЛ финалида ғолиб чиққан бир нафар футболчи борлиги эътиборга молик. 1985 йилда "Ювентус" вакили Массимо Бонини финалда ғолиб бўлган.

Европа чемпионлар лигаси (Европа чемпионлар кубоги) финали майдонга тушиб, ғолиб бўлган футболчилар сони. Мамлакат бўйича:


74 : Испания
71 : Италия
62 : Англия
60 : Германия
51 : Нидерландия
40 : Португалия
37 : Бразилия
30 : Франция
26 : Шотландия
12 : Аргентина
12 : Руминия
9 : Сербия
8 : Хорватия
8 : Ирландия
7 : Дания
7 : Швеция
4 : Чехия
4 : Польша
4 : Уэльс
3 : Гана
3 : Кот-д'Ивуар
3 : Шимолий Македония
3 : Нигерия
3 : Норвегия
2 : Австралия
2 : Австрия
2 : Бельгия
2 : Босния ва Герцеговина
2 : Камерун
2 : Финляндия
2 : Мали
2 : Черногория
2 : Шимолий Ирландия
2 : Уругвай

1 : Жазоир (Рабах Маджер, Порту 1987)
1 : Болгария (Христо Стоичков, Барселона 1992)
1 : Канада (Альфонсо Дэвис, Бавария 2020)
1 : Коста-Рика (Кейлор Навас, Реал Мадрид 2016, 2017 ва 2018)
1 : Миср (Муҳаммад Салоҳ, Ливерпуль 2019)
1 : Грузия (Каха Каладзе, Милан 2003 ва 2007)
1 : Венгрия (Ференц Пушкаш, Реал Мадрид 1959, 1960 ва 1966)
1 : Мексика (Рафаэль Маркес, Барселона 2006)
1 : Перу (Виктор Бенитес, Милана 1963)
1 : ЖАР (Бенни Маккарти, Порту 2004)
1 : Россия (Дмитрий Аленичев, Порту 2004)
1 : Сан-Марино (Массимо Бонини, Ювентус 1985)
1 : Сенегал (Садио Мане, Ливерпуль 2019)
1 : Швейцария (Стефан Шапюиза, Дортмунд 1997)
1 : Тринидад ва Тобаго (Дуайт Йорк, Манчестер Юнайтед 1999)
1 : Украина (Андрей Шевченко, Милан 2003)
1 : Зимбабве (Брюс Гроббелаар, Ливерпуль 1984)

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика