RU

Последние новости

01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  5 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  4 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0 23:57Улуғбек Бакаев: "Агар дуранг бўлганида адолатли бўларди"  5 23:31"Пахтакор"ни чемпионлик курашидан чиқаришга ҳали эрта" — Азамат Абдураимов билан иккинчи давра старти таҳлили   2 23:16Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Бунёдкор" "Шўртан"ни мағлуб эта олмади  10 22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  2 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  13 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  3 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15

ЕЧЛ. "G" гуруҳи, 5-тур. Ди Маттео & "Челси", "Спортинг" - "Марибор" Новости

ЕЧЛ. "G" гуруҳи, 5-тур. Ди Маттео & "Челси", "Спортинг" - "Марибор"

Европа чемпионлар лигаси доирасида "G" гуруҳида 5-тур ўйинлари ўтказилади.

"G" гуруҳида ҳали ҳеч бир жамоа кейинги босқич йўлланмасини ҳал этганича йўқ. Лондоннинг "Челси" жамоаси гуруҳда етакчилик қилаётган бўлсада, ҳали плей-офф "чипта"сига эгалик қилгани йўқ. Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Челси" "қўшини" бугун Германияга сафар қилади. Яқиндагина "Челси"нинг собиқ бош мураббийи Роберто Ди Маттео "Шальке"да иш бошлади. Бугун "Челси" ўзининг собиқ устози Ди Маттеонинг янги жамоасига қарши саф тортади. Роберто Ди Маттео 2012 йилги мавсумда лондонликларни ушбу мусобақада тенгсиз қилишга эришган ягона мураббий бўлиб турибди.  Эндиликда уларнинг йўллари бошқа-бошқа. Ди Маттеонинг аввалги "Челси"си билан Жозе Моуриньонинг ҳозирги "қўшини" кескин фарқ қилади. Аммо италиялик мутахассис ўзининг собиқ жамоасининг нуқсонларини топа олиши мумкин. Биринчи даврада Лондонда кечган ўйинда "Шальке" Моуриньо жамоасини анча қийнаб қўйган ва сафардан бир очко олиб қайтишга муваффақ бўлганди. Энди немис жамоаси ўз мухлислари қаршисида бўладиган ўйинда ғалаба илинжида майдонга тушишларини тахмин қилиш қийин эмас. "Челси" эса имкон қадар ижобий натижа қайд этиб, тезроқ плей-офф масаласини ҳал этишга уриниб кўради.
Гельзеркирхенда ўтадиган ўйин шиддатли бўлишига шубҳа йўқ.

Гуруҳнинг яна бир беллашуви "Спортинг" ва "Марибор" клублари ўртасида кечади. Ушбу жамоаларда ҳам ҳам ҳали назарий жиҳатдан кейинги босқичга йўл олиш имконияти сақланиб турибди. Демак бу ўйин ҳам кескин курашларга бой ўтишини тахмин қилиш осон.


ЕЧЛ, 5-тур.

"G" гуруҳи.

"Шальке" - "Челси" (00:45, "НТВ ПЛЮС Футбол3")

"Велтинс Арена".

Бош ҳакам: Жонас Эрикссон (Швеция)


"Спортинг" - "Марибор" (00:45, Sky Sport 1/HD)

"Эштадиу".

Бош ҳакам: Креиг Томпсон (Шотландия)


4-турдан кейинги ҳолат

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Chelsea42209 - 278
2Schalke 0441218 - 9-15
3Sporting CP41128 - 804
4Maribor40313 - 9-63

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика