RU

Последние новости

19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  0 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  0 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  2 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  3 18:07Расман: Игорь Сергеев "Персеполис" футболчисига айланди  8 18:01"Манчестер Сити" Гвардиол жароҳат олгани туфайли ижарадаги ҳимоячисини ортга қайтарди  1 17:40Гонсало Гарсия Ван Нистелройнинг натижасини такрорлади  1 17:23"Машъал" афсонаси Жамшид Ҳасанов фаолиятини якунлади  4 17:07Гвардиола "Челси" билан ўйинда икки ҳимоячисидан айрилди  7 16:50"Бу клуб менинг уйим эди. Келажакда ҳам шундай бўлиб қолади". Сергеев "Пахтакор" билан хайрлашди  6 16:44Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  30 16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  1 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  2 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  4

"Челси" – Чемпионлар Лигаси ғолиби! Новости

"Челси" – Чемпионлар Лигаси ғолиби!

Чемпионлар Лигаси ҳал қилувчи беллашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Манчестер Сити – Челси 0:1  

«Драгау»

Гол: Хаверц 42'

Манчестер Сити – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Уокер, Зинченко, Фоден, Бернарду Силва (Фернандиньо, 64), Стерлинг (Агуэро, 76), де Брюйне (Габриэл Жезус, 60), Маҳрез, Гюндоган.

Челси – Менди, Чилуэлл, Жеймс, Рюдигер, Аспиликуэта, Маунт (Ковачич, 80), Жоржиньо, Хаверц, Канте, Тиаго Силва (Кристенсен, 39), Вернер (Пулишич, 66).

Огоҳлантиришлар: Гюндоган (34), Рюдигер (57), Габриэл Жезус (88).

Баҳс якунланди. "Челси" мухлисларини табриклаймиз! Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча!

90+7. Уууууух!  Маҳрезнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Даҳшат!

90+3. "Манчестер Сити"нинг кетма-кет узатмалари "Челси" ҳимоячилари томонидан узоқлаштирилмоқда. 

Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Габриэл Жезус қўполлик учун сариқ карточка олди. 

85. Агуэронинг узатмасига Менди эгалик қилди. 

82. Жоржиньонинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Эркин зарба.

80. "Челси"да ўзгариш: Маунт ўрнига Ковачич ўйинга қўшилди.

77. Серхио охирги ўйинида "шаҳарликлар"га ёрдам бера олармикан?!

76. "Манчестер Сити"да ўзгариш: Стерлинг ўрнига Агуэро майдонга тушди. 

73. Ууух!  Кай Хаверц ажойиб техникасини намойиш қилиб, Пулишични қулай позицияга олиб чиқди, унинг зарбаси эса дарвозага аниқ бормади. 

71. Ҳаммаси жойида, жароҳат мавжуд эмас. Аспиликуэта майдонга қайтди.

70. Ўйинда "пауза". Аспиликуэтага тиббий ёрдам зарур.

68. "Ман Сити"да даҳшатли ҳужум!  Маҳрезнинг пасини жон-жаҳди билан тўпга интилган Аспиликуэта қайтарди. 

66. "Челси"да ўзгариш: Вернер ўрнига Пулишич майдонга тушди.

64. "Манчестер Сити"да алмаштириш: Бернарду Силва ўрнига Фернандиньо туширилди.

62. Вазият ВАРда кўрилди ва пенальти йўқлиги маълум қилинди.

61. Рис Жеймс жарима майдони ичида тўпни қўл билан ўйнагандек туюлди, аммо ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини, пенальти йўқлигини айтди.

60. Пеп Гвардиола мажбурий ўзгаришга қўл урди: Кевин де Брюйне ўрнига Габриэл Жезус ўйинни давом эттиради.

57. Антонио Рюдигер огоҳлантирилди. 

56. Кевин Де Брюйне тўқнашувда жароҳатланди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

54. Гюндоган Хаверцга нисбатан қоидани бузишга мажбур бўлди. 

52. "Челси" тўпга эгалик қилмоқда, "Сити" эса кичик босимни ташкил қилмоқда.

49. Кайл Уокер ичкарига пас узатди, Эдуар Менди уни эгаллаб олди.

48. Илкай Гюндоган олис масофадан жарима зарбасини ижро этди, ҳимоячилардан бири хавфни бартараф қилди.

47. Аспиликуэта де Брюйнега нисбатан жуда қўпол ўйнади.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+2. Тимо Вернер тўхтатмасдан зарба берди, аммо бу рақиб посбонига хавф туғдирмади, аниқроғи, зарба аниқ чиқмади.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

42. ГООООООООООООООООООЛ!  Маунтнинг қойилмақом пасидан кейин Хаверц дарвозабонни алдаб, гол урди – 0:1!

39. "Челси"да ўзгариш: Тиаго Силва ўрнига Кристенсен тушди. 

39. Афсуски, Тиаго Силва баҳсни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. 

37. Тиаго Силва озроқ оқсоқланди, бироқ ўйинни давом эттира олади. 

36. Ўйинда кичик танаффус юзага келди. Футболчилар сув ичиб олишмоқда. 

34. Маунтни йиқитган Илкай Гюндоганга сариқ карточка кўрсатилди. 

33. Ўйин бироз тин олди. "Челси" тўпга эгалик қиляпти, "Сити" эса уни олиб қўйиш ҳаракатида. 

30. Даҳшат!  Қандай пас!  Уокер ўнг қанот орқали марказда турган Маҳрезга қулай пас тақдим этди, аммо Рияд буни кутмагани боис тўп ўтиб кетди.

27. Уууух!  Фоденнинг зарбаси йўлига Рюдигер ўз вақтида тўғаноқ бўлди, тўп Мендида. 

23. Рис Жеймс тўпни кучли тарзда ичкарига оширди, Стоунз бунга қарши чиқди.

21. Де Брюйненинг ерлатиб берган пасини ҳимоячилар қайтиришди, лекин бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди, Кевин офсайдда бўлган экан. 

19. Вернер ўйин бошланганидан буён 3 та турлича вазиятга эга бўлди, ҳозирча самарасиз.

17. Зарба!  Кантенинг бош билан берган зарбаси ўнг устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

15. Зарба!  Тимо Вернернинг дарвоза томон йўллаган зарбаси рикошет орқали йўналишини ўзгартириб, бироз ноаниқ кетди.

14. Вернер!  Маунтнинг қулай пасидан кейин Вернер бироз ноқулай равишда зарба берди, зарба кучсиз чиққани боис Эдерсон қийналмади.  

13. Бенжамин Чилуэлл офсайдда қолиб кетди, яхши вазият юзага келиши мумкин эди...

12. Гюндоган майдон марказида Маунтни қоидани бузиш эвазига тўхтатиб қолди. 

10. Уууух!  Стерлингнинг хавфли пасини Чилуэлл ўз вақтида қайтара олди. 

8. Эдерсоннинг фантастик узатмаси Стерлингни деярли бирга-бир ҳолатга олиб чиқди. Дарвозабон олдинга чиқиб келиб, хавфни бартараф қилди.

7. Кайл Уокер Тиаго Силвага нисбатан қоидани бузди.

4. Хавфли вазият!  Кай Хаверцнинг узатмасига Эдерсон биринчи бўлиб эга чиқди.

2. Чилуэлл Маҳрезга нисбатан қўполлик ишлатди, ЛАос ҳуштагини чалди.

1. Ўйинга старт берилди!  Қани кеттик!

Стадион "ёнмоқда"!

Чигил ёзди машғулотлардан суратлар

"Шалпангқулоқ"ни ким қўлга киритади?

Ўйинни қаердан туриб ва ким билан бирга томоша қиляпсиз?

- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун Европа Чемпионлар Лигаси финалида икки Англия клуби ўзаро тўқнаш келади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +57   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика