RU

Последние новости

15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  0 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  2 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  13 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  3 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10

ЕЧЛ. Чорак финалда хет-трик қилган беш азамат Новости

ЕЧЛ. Чорак финалда хет-трик қилган беш азамат

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалида Криштиану Роналду "Вольфсбург" билан ўйинда учта гол уришга эришди.

Биз мусобақанинг айнан шу босқичида битта ўйинда камида 3та гол урган футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

1998 йил март ойида "Ювентус" клуби чорак финалда Киевнинг "Динамо" клубига қарши тўқнаш келган. Биринчи баҳс Туринда бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисобида тугаганди. Жавоб ўйини эса Филиппо Инзагининг бенефисига айланиб кетган. "Пиппогол" 100 мингдан зиёд томошабин келган ўйинда киевликлар дарвозасига учта гол уришга эришган. Ўша йил "Юве" финалгача бориб "Реал"га мағлуб бўлганди.

18 март 1998
"Динамо Киев" - "Ювентус" 1:4

Голлар: Ребров 54 - Инзаги 29, 65, 73, Дель Пьеро 87


Орадан икки йил ўтиб чорак финалда хет-трик кузатилганди. "Валенсия" ярим ҳимоячиси Херард Лопез Римнинг "Лацио" клубига қарши ўйинда 3та гол уришга эришганди. Жавоб баҳсида "Лацио" 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Испания клуби ўша мавсумда финалга қадар етиб борган ва "Реал"га ютқазиб қўйганди.


05 апрель 2000
"Валенсия" - "Лацио" 5:2
Голлар:
Ангуло 2, Херард Лопез 4, 40, 80, Клаудио Лопез 90+1 - Симеоне Инзаги 28, Салас 87.


2003 йилги чорак финалида суепртўқнашув бўлиб ўтганди. МЮ ва "Реал" ўртасидаги илк ўйин Мадридда бўлиб ўтганди - 3:1. "Олд Траффорд"даги жавоб ўйини ҳақиқий спектаклга айланиб кетганди. Майдон эгаларининг тўртта голига "галактикос" сафида бразилиялик Роналдонинг бир ўзи учта гол билан жавоб берганди - 4:3. "Реал" ўша йил мусобақанинг ярим финалида икки ўйин натижасига кўра "Ювентус"га имкониятни бой бериб қўйганди.


23 апрель 2003
"Манчестер Юнайтед" - "Реал Мадрид" 4:3
Голлар:
Ван Нистелрой 43, Элгуера 52 автогол, Бекхэм 71, 85 - Роналдо 12, 50, 59


2010 йил чорак финалда "Арсенал" ва "Барселона" клублари тўқнаш келишганди. Лондонда ўтган биринчи учрашувда томонлар жанговор дуранг қайд этишганди - 2:2. Каталонияда ташкил этилган жавоб баҳси эса майдон эгалари ҳужумчиси Лионель Мессининг бенефисига айланиб кетганди. Аргентиналик футболчи ўша оқшом "канонирлар" дарвозасига 4та гол урганди. "Барселона" ўша ярим финалда бўлажак чемпион "Интер"га ютқазиб қўйганди.


06 апрель 2010
"Барселона" - "Арсенал" 4:1

Голлар: Лионель Месси 21, 37, 42, 88 - Николас Бендтнер 18


Ниҳоят ушбу мақола ёзилишига сабабчи бўлган хет-трикка ҳам етиб келдик. Мадриднинг "Реал" клуби чорак финалнинг биринчи ўйинида Германиянинг "Вольфсбург" клуби меҳмони бўлиб кўпчилик учун кутилмаганда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Жавоб баҳсида эса Криштиану Роналду биринчи бўлимда иккита, иккинчи бўлимда битта гол уриб "Қироллик клуби"га ярим финал йўлланмасини олиб берди - 3:0. Ярим финалда "Реал" Англиянинг "Манчестер Сити" клубига қарши ўйнайдиган бўлди.


13 апрель 2016
"Реал Мадрид" - "Вольфсбург" 3:0

Голлар: Криштиану Роналду 15, 17, 77


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика