RU

Последние новости

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  0 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  16 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  3 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  2 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  9 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78

ЕЧЛ. Бугун Мюнхенда даҳшатли тўқнашув (Превью) Новости

ЕЧЛ. Бугун Мюнхенда даҳшатли тўқнашув (Превью)

Теги :  БаварияРеал
Бугун Европа чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Бавария" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади.

"Бавария" - "Реал"
Чоршанба, 23:45. Мюнхен, "Альянц Арена". 

Бош ҳакам - Бьорн Куйперс (Голландия)

Балки сиз ушбу икки жамоани ЕЧЛ финалида кўришни истаган бўлишингиз мумкин, бироқ шафқатсиз қуръа уларни ярим финалда тўқнаштирди.

Карло Анчелотти "Бавария"дан кетганидан кейин жамоанинг ишлари юришиб кетди. Юпп Хайнкес жамоасини Германия Кубоги финалигача олиб борди. Бундеслигада чемпионлик қўлга киритилди. Мана энди уларнинг олдида ЕЧЛ ярим финалида қийин ўйин кутиб турибди. Ўтган босқичда мюнхенликлар 1/8 финалда "Манчестер Юнайтед"ни мусобақадан чиқариб юборган "Севилья"ни мағлуб эта олишди.

"Реал" эса ўтган босқичда қандай ғалабага эришгани ҳали ҳам муҳокама қилинмоқда. "Ювентус" уч тўп фарқи билан олдидан бораётганди, сўнгги дақиқаларда...

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 24 бора тўқнаш келишган. Шуларнинг 11тасида "Бавария"нинг, 11тасида эса мадридликларнинг қўли баланд келган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган...

Жамоаларнинг сўнгги ўзаро 10 учрашуви:

Реал Мадрид - Бавария 4:2 (Чемпионлар лигаси 2016/17, 1/4 финал)

Бавария – Реал Мадрид 1:2 (Чемпионлар лигаси 2016/17, 1/4 финал)

Бавария – Реал Мадрид 0:4 (Чемпионлар лигаси 2013/14, 1/2 финал)

Реал Мадрид – Бавария 1:0 (Чемпионлар лигаси 2013/14, 1/2 финал)

Реал Мадрид – Бавария 2:1 (Чемпионлар лигаси 2011/12, 1/2 финал)

Бавария – Реал Мадрид 2:1 (Чемпионлар лигаси 2011/12, 1/2 финал)

Бавария – Реал Мадрид 2:1 (Чемпионлар лигаси 2006/07, 1/8 финал)

Реал Мадрид – Бавария 3:2 (Чемпионлар лигаси 2006/07, 1/8 финал)

Реал Мадрид – Бавария 1:0 (Чемпионлар лигаси 2003/04, 1/8 финал)

Бавария – Реал Мадрид 1:1 (Чемпионлар лигаси 2003/04, 1/8 финал)

Сўнгги баҳс:

18.04.2017. Испания. Мадрид. "Сантьяго Бернабеу". 78 346 томошабин
"Реал" (Испания) - "Бавария" (Германия) 4:2
Голлар:
Роналду, 76, 104, 109, Асенсио, 112 - Левандовски, 53-пенальти, Рамос, 77-автогол
"Реал": Навас, Карвахаль, Начо, Рамос, Марсело, Каземиро, Модрич, Кроос (Ковачич, 114), Иско (Васкес, 71), Роналду, Бензема (Асенсио, 64)
"Бавария": Нойер, Лам, Боатенг, Хуммельс, Алаба, Алонсо (Мюллер, 75), Видаль, Алькантара, Роббен, Рибери (Коста, 71), Левандовски (Киммих, 88)
Огоҳлантириш: Каземиро, 40 - Видаль, 5, 84, Алонсо, 70, Хуммельс, 75, Роббен, 101
Четлатиш: Видаль, 84

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

- "Бавария" ва "Реал" - еврокубокларда ўзаро ўйин ўтказиш борасида рекордчи клублардир. Мюнхенда улар ўзаро 25-учрашувни ўтказишади.

- "Реал" учун ушбу ярим финал рекорддир - улар кетма кет саккизинчи бора ушбу босқичга етиб келишди.

- Сўнгги 5 баҳсда "Реал" "Бавария"ни мағлуб этган.

- Криштиану Роналду "Бавария"га қарши охирги 5 учрашувда 7 гол киритган.

- "Реал" учун ушбу ярим финал умумий 29-чиси ҳисобланади. Мадридликлар 15 бора финалга чиқишган, 13тасида мағлуб бўлишган.

- Агарда "Реал" ютадиган бўлса, ЕЧЛдаги юбилей 150-ғалаба бўлади.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика