ЕЧЛ. "Бавария" чорак финалда "авария"га учради, "Манчестер Сити"ни эса ярим финалда "Реал Мадрид" кутиб турибди
20 апр 2023 01:59
Новости
ЕЧЛ. "Бавария" чорак финалда "авария"га учради, "Манчестер Сити"ни эса ярим финалда "Реал Мадрид" кутиб турибди
"Бавария" (Германия) – "Манчестер Сити" (Англия) 1:1
Дастлабки учрашув: 0:3
19 апрель, 23.59, «Альянц-Арена»
Голлар: 0:1 – 57 Ҳоланд, 1:1 – 83, пенальти Киммих.
Бавария – Зоммер, Павар (Станишич, 77), Упамекано, де Лигт, Жоау Канселу (Дэвис, 63), Горетцка, Киммих, Коман, Сане (Мане, 64), Мусиала (Мюллер, 72), Шупо-Мотинг (Тель, 71).
Манчестер Сити – Эдерсон, Аке (Лапорт, 66), Рубен Диаш, Аканджи, Стоунз, Гюндоган, де Брюйне (Уокер, 88), Грилиш, Бернарду Силва, Родри, Холанд (Альварес, 84).
Огоҳлантиришлар: Жоау Канселу (11), Упамекано (35), Эдерсон (44), Гюндоган (45), Киммих (45), Аке (54), Павар (60), Лапорт (86), Станишич (88).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" ярим финалга йўл олди ва ушбу босқичда яна "Реал Мадрид"га рўбарў келади.
90+2. Мане рақиб дарвозаси томон зарба йўллагач, хурсандчилик кайфиятини намоён этди, қолган шериклари эса тескари кайфиятдаги реакция кўрсатди.
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
83. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Киммих 11 метрли нуқтадан дарвоза тўрининг марказидаги нуқтага аниқ зарба йўллади.
82. Пенальти! Аканжи жарима майдонида Эдерсоннинг ҳуқуқи бўлган ҳаракат амалга оширгани учун жазоланди.
80. Маненинг пасидан сўнг тўп "Сити" футболчисининг қўлига тегди. Ҳакам пенальти белгилаши мумкин.
75. "Бавария" ўзи урган голни беш секунд ҳам нишонлай олмади. Ҳакам дарҳол офсайд қайд этилганини маълум қилди.
74. Тель бир айланиб олиб, тўп билан рақибларидан ўтиб кетмоқчи эди. Тель фақат бир айланиб олишни уддалади.
71. "Бавария" яна икки ўзгаришни амалга оширди.
63. "Бавария"да ўзгариш: Сане ўрнига унга "қадрдон" Мане туширилди. Шунингдек, Дэвис Канселуга дам олиш имкониятини тақдим этди.
61. Де Брйюненинг жаримадан узатмаси бартараф этилди.
57. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳоланд Упамеканони ерга ўтқазиб қўйиб, немисларнинг қовоқларини уядиган зарба йўллаб, ҳисобни очди.
55. Зоммер Ҳоланднинг зарбаларидан чўчимай қўйди.
54. Аке "окей" ҳаракат амалга оширмагани сабабли ҳакам томонидан либоси рангидаги карточка билан сийланди.
Файзулла, манигача кел, эй, манигача кел ўлиб қолсанг ҳам.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди. Телефонимга шу пайт билдиришнома келиб қолди. Фейсбукдан чиройли расмга эга профиль дўстлик таклифини юборибди. Йўқ, мен танишувни эмас, футболни танлайман.
Оливер ака, Айфонда битта селфи қилайлик.
Биринчи бўлим якунланди.
45. Ҳакам разбор қилган футболчиларни тинчлантирадиган карточка билан сийлади.
44. Бироз аввал мақтовимни эшитган Эдерсон ширин хаёллар оғушида тўпни ўйинга киритишни унутиб қўйди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Ўйин тугагунча мақтамай тураман энди уни, чунки қизил карточка олишини истамайман.
42. Команнинг зарбасидан сўнг Эдерсон Мюхенга фақат музқаймоқ егани келмаганини исботлади.
37. Ҳоланд 11 метрли нуқтадан нарх-навонинг ошиш тезлигида зарба йўллаб, дарвоза ортида турган "Бавария" мухлисига тўпни совға қилди.
35. "Бавария" дарвозасига пенальти белгиланди. Упамекано дарвозаси томон йўлланган зарбада ҳимоячи эканлигини унутиб қўйди.
33. Грилиш қарама-қарши қанот четида зерикиб турган ён ҳакамга узатма амалга оширди.
29. Мусиала йиқитилди. Ҳакам эса кўзингга қараб юр ишорасини қилди.
24. Горецканинг яқин масофадан йўллаган зарбаси осмонда парвоз қилаётган бирорта самолётни уриб туширмаган бўлса бўлгани деган қўрқувдаман.
21. Саненинг жаримадан йўллаган зарбаси Эдерсоннинг қучоғига бориб тушди.
18. Упамекано Ҳоландни тўхатиб қолгани учун дастлаб ҳакам томонидан четлатилди, сўнгра ВАР офсайд ҳолатини эълон қилгач, Андижон полкасига рақс тушиб юборди.
17. Мане майдонда бўлганда, Саненинг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдаги ҳаракати учун кийиниш хонасидаги ишини такрорларди эҳтимол.
15. Де Брюйненинг узатмасидан сўнг Зоммер Гюндоганнинг оёқлари остидаги тўпни юлиб олди.
10. Горецка ва Ҳоланд майдон марказида кураш тушишди. Ҳакам эса яна бир яна шу ҳаракатни такрорласанглар, курашни кийиниш хонасида давом эттирасанлар деб қўйди.
Испан мутахассисининг даражасига чиқиш учун жуда катта малака ҳамда фикрлаш талаб этилади. Унга ҳавас қиламан, лекин уйлангунимга қадар Пепнинг соч турмагида бўлишни истамайман.
5. Рубен Диаш Команнинг оёғини босиб олган сўнг французнинг ўрнига майдондан сапчиб чиққан майса йиғлаб юборди.
2. Канселунинг узоқдан йўллаган кучли зарбасидан сўнг "Манчестер Сити" футболчисининг елкаси тилга кириб, сўкиниб юборган бўлса керак.
1. Дастлаб мен ўтирган хонадан ташқарида кимдир икки кўрсаткич бармоғини лабига қўйганча қаттиқ ҳуштак чалди. Сўнгра учрашув бош ҳаками қўлидаги буюм билан бу ишни такрорлади.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди.
Кечагина оқшомлари ой тўлин нур сочар эди...
Бугунги учрашув ғолиби ярим финалда "Реал Мадрид" билан тўқнаш келади.
Айтганча, бугун мезбонлар қизил, меҳмонлар эса оч яшил рангли либосларда ҳаракат қилишади.
Михаэль Баллакни танидингизми?
Мактабида оқ кўйлак киймаган футболчилар стадионга шу либосда кириб келишмоқда. Сиз бўлсангиз, дазмол ушлашга эринасиз.
Мана бу тимсолни кўриб, яқинда Қашқадарёда бўлган бир воқеа ёдимга тушиб кетди.
Ассалому алайкум, қадрли футболсевар мухлислар ва мухлисалар! Бугун Мюнхенда 18+ учрашув гувоҳига айланамиз. Йўқ, сиз ўйлаган маънода эмас, балки драматик ўйинни биргаликда кузатамиз. Бугун иккала жамоа ҳам, айниқса, мезбонлар дастлабки ўйиндаги мағлубият аламини олиш учун борини бериб майдонга тушади. Шу боис, очиқ футболдан лаззатланамиз. Эмоцияга бой мухлисларга яқин атрофида дарз кетадиган нарсаларни олдиндан яшириб қўйишларини сўраб қолардим. Менинг ҳам ёнимда стакан турибди, бироқ оғиз ёпар пайти сувсиз қолишни истамайман. Қолаверса, иккала жамоага ҳам мухлис эмасман. Нима бўлган тақдирда ҳам, ярим тун аввалида уйқуларни қочириб, учрашув муҳитидан баҳраманд бўлиш учун тоза ҳаводан тўйиб нафас оламиз. Мен ҳам бироз аввал шу усулни йўл-йўлакай синаб кўргандим, бироқ такси яқинда заправкадан чиққанини сезиб қолдим. Нима бўлган тақдирда ҳам, ухлаб қолманг, ҳаво совуқ бўлса-да, мазкур беллашув ҳарорати юқори бўлишига шубҳа йўқ.
Комментарии