RU

Последние новости

23:40АПЛ клуби Асенсиога қизиқмоқда  0 23:00"Манчестер Юнайтед" Араухо учун даъвогарлик қилмоқда  2 22:32Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда ғалаба қозонди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 22:21Англия кубоги. "Ливерпуль" 4та, "Челси" эса 5та, "Лестер" эса 6та гол урди ва бошқа натижалар  3 21:50"Манчестер Сити" — "Солфорд Сити". Таркиблар маълум!  14 21:13"Торино" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:52Назорат учрашуви. "Нефтчи" Руминия жамоаси билан дуранг ўйнади  11 20:31Рэшфорд Францияга йўл оладими?  1 20:00Абдуқодир Ҳусановга "Манчестер Сити" мухлисидан мактуб  30 19:54Хвича ПСЖда ҳозиргидан 4-5 баравар кўп маош олади  3 19:41Конте: "Хвиче "Наполи"дан уни сотишларини сўради. Мен хафаман"  3 19:26Беллингем Винисиуснинг тегинишидан сўнг йиқилган Маффео сўзлари ҳақида: "10 сония бокс, шундайми? Нозик аҳмоқ"   5 18:28"Севилья" президенти: "Барселона" ва "Реал"га бошқа қоида, қолганларга бошқа қоида. Уят"  9 17:54Пенья кеч қолгани учун "Барселона" дарвозасини Шченсни қўриқлаган экан  4 17:47Фотоархив. "Хоразм"нинг Суперлигада ўтказган охирги мавсуми ёдингиздами?  3

ЕЧЛ. 1/8 финалга чиққан жамоалар ҳақида Новости

ЕЧЛ. 1/8 финалга чиққан жамоалар ҳақида

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалига йўлланма олган 16та жамоа ҳақида маълумот берамиз.
Гуруҳ ғолиблари
"Реал" (Испания)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар: ПСВ, "Бенфика", "Ювентус", "Рома", "Арсенал", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар: Криштиану Роналду - 11 (гуруҳ босқичи рекорди)
Ўтган мавсум: ярим финал ("Ювентус"дан мағлубият - 2:3)
Мусобақадаги энг яхши натижаси: ғолиб, 10 марта (1956, 1957, 1958, 1959, 1960, 1966, 1998, 2000, 2002, 2014)

• Криштиану Роналду гуруҳ босқичида 11та гол урган ҳолда 88та гол билан билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. "Реал" кетма-кет 19-марта гуруҳ босқичидан чиқди.



"Вольфсбург" (Германия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар: "ПСЖ", "Бенфика", "Ювентус", "Рома", "Арсенал", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар: Налдо - 2
Ўтган мавсум: Европа лигаси чорак финали
Мусобақадаги энг яхши натижаси: Илк бор 1/8 финалга чиқди

• "Вольфсбург" ўз тарихида илк бор ЕЧЛ плей-оффига чиқди.

"Атлетико" (Испания)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Ювентус", "Рома", "Арсенал", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар:  Антуан Гризманн - 4
Ўтган мавсум:  чорак финал ("Реал"дан мағлубият - 0:1)
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  финал (1974, 2014)

• "Атлетико" кетма-кет учинчи йил ЕЧЛ гуруҳ босқичини биринчи ўринда тугатди.



"Манчестер Сити" (Англия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Бенфика", "Рома", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар:  Рахим Стерлинг - 3
Ўтган мавсум: 1/8 финал ("Барселона"дан мағлубият - 1:3)
Мусобақадаги энг яхши натижаси: 1/8 финал (2006)

• "Сити" ўз тарихида илк бор гуруҳда биринчи ўринни олди.

"Барселона" (Испания)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Бенфика", "Ювентус", "Арсенал", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар:  Луис Суарес - 5
Ўтган мавсум:  Чемпион ("Ювентус" устидан ғалаба - 3:1)
Мусобақадаги энг яхши натижаси: чемпион, беш марта (1992, 2006, 2009, 2011, 2015)

• "Барселона" Чемпионлар лигасини кетма-кет икки йил ютган илк клуб бўлишга ҳаракат қилмоқда.



"Бавария" (Германия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Бенфика", "Ювентус", "Рома", "Динамо" Киев, "Гент"
Энг яхши тўпурар: Роберт Левандовски - 7
Ўтган мавсум:  ярим финал ("Барселона"дан мағлубият - 3:5)
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  чемпион, беш марта (1974, 1975, 1976, 2001, 2013)

• "Бавария" гуруҳ ғолиби бўлиш бўйича "Манчестер Юнайтед"га тенглашиб олди. Бу борада "Барселона" (17) ва "Реал" (15) пешқадам.

"Челси" (Англия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Бенфика", "Ювентус", "Рома", "Гент"
Энг яхши тўпурар:  Виллиан - 5
Ўтган мавсум: 1/8 финал ("ПСЖ"дан мағлубият - 3:3 (сафарда урилган гол туфайли)
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  чемпион (2012)

• "Челси" охирги 13та мавсумдан 10тасида гуруҳда ғолиб бўлди.

"Зенит" (Россия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"ПСЖ", ПСВ, "Бенфика", "Ювентус", "Рома", "Арсенал"
Энг яхши тўпурар:  Артем Дзюба - 6
Ўтган мавсум: Европа лигаси чорак финали
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  1/8 финал (1986, 2012, 2014)

• "Зенит" сўнгги турда "Гент"ни мағлуб этганида гуруҳ босқичининг барча ўйинида ютган еттинчи жамоага айланарди.



Иккинчи ўринни эгаллаганлар
"Пари Сен-Жермен" (Франция)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Вольфсбург", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария", "Челси", "Зенит"
Энг яхши тўпурар:  Анхель Ди Мария - 3
Ўтган мавсум: чорак финал ("Барселона"дан мағлубият - 1:5)
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  ярим финал (1995)

• "Пари Сен-Жермен" гуруҳ босқичида битта гол ўтказиб мусобақа рекордини ўрнатди.

ПСВ (Голландия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария", "Челси", "Зенит"
Энг яхши тўпурар:  Люк де Йонг, Максим Лестьенн - 2
Ўтган мавсум:  Европа лигаси 1/16 финали
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  чемпион (1988)

• ПСВ 2006/07 йилги мавсумдан буён ЕЧЛ плей-оффига чиққан илк Голландия клуби бўлди. Ўша мавсумда Эйндховен клуби чорак финалга қадар етиб борганди.



"Бенфика" (Португалия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Вольфсбург", "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария", "Челси", "Зенит"
Энг яхши тўпурар:  Николас Гайтан - 3
Ўтган мавсум: Европа лигаси финали
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  чемпион, икки марта (1961, 1962)

• "Бенфика" охирги 8 мавсумда иккинчи бор 1/8 финалга чиқди.

"Ювентус" (Италия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Вольфсбург", "Атлетико", "Барселона", "Бавария", "Челси", "Зенит"
Энг яхши тўпурар:  Альваро Мората, Марио Манджукич - 2
Ўтган мавсум:  финал ("Барселона"дан мағлубият - 1:3)
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  чемпион, икки марта (1985, 1996)

• "Ювентус"нинг еврокубоклардаги ўз уйидаги мағлубиятсиз серияси 16та ўйинга етди (10та ғалаба, 6та дуранг).



"Рома" (Италия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар: "
Реал", "Вольфсбург", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Бавария", "Челси", "Зенит"
Энг яхши тўпурар: Эдин Жеко, Миралем Пьянич, Даниэле Де Росси - 2
Ўтган мавсум: Европа лигаси 1/8 финал
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  финал (1984)

• "Рома" 6 очко билан гуруҳдан чиқди. Рим клуби 2013/14 йилги мавсумда "Зенит"нинг натижасини такрорлади.

"Арсенал" (Англия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Вольфсбург", "Атлетико", "Барселона", "Зенит"
Энг яхши тўпурар: Оливье Жиру - 5
Ўтган мавсум: 1/8 финал
Мусобақадаги энг яхши натижаси:  финал (2006)

• Гуруҳ босқичидаги дастлабки икки мағлубиятга қарамай, "Арсенал" 1/8 финалга чиқди. Лондон клуби кетма-кет 16-марта плей-оффда ўйнайди.



"Динамо" Киев (Украина)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Вольфсбург", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария"
Энг яхши тўпурар:  Андрей Ярмоленко - 2
Ўтган мавсум: Европа лигаси чорак финали
Мусобақадаги энг яхши натижаси: ярим финал (1977, 1987, 1999)

• Киевнинг "Динамо" клуби 1999/2000 йилги мавсумдан буён илк бор мусобақанинг баҳорги қисмига чиқди.

"Гент" (Бельгия)
Тушиши мумкин бўлган рақиблар:
"Реал", "Вольфсбург", "Атлетико", "Манчестер Сити", "Барселона", "Бавария", "Челси"
Энг яхши тўпурар:  Даниел Миличевич - 3
Ўтган мавсум:  еврокубокларда иштирок этмаган
Мусобақадаги энг яхши натижаси: учинчи саралаш босқичи (2011/12)

• "Гент" 2000/01 йилги мавсумдан буён ЕЧЛ плей-оффига чиққан Бельгиянинг биринчи клуби бўлди. Ўшанда "Андерлехт" бу натижага эришганди.


Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика