Эбола вируси сабаб Африка миллатлар кубоги қолдирилиши мумкин
11 окт 2014 11:08
Новости


Эбола вируси сабаб Африка миллатлар кубоги қолдирилиши мумкин
Марокаш раҳбарияти Эбола вирус тарқалаётгани туфайли Африка миллатлар кубоги-2015ни бошқа муддатга сурмоқчи.
Африка футбол конфедерацияси (КАФ) билан музокаралар кейинги ҳафтада ўтказилиши кутилмоқда. Турнир 8-17 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Олдинроқ КАФ Либерия, Сьерра-Леоне, ва Гвинеяда ўйинлар ўтказишни таъқиқлаб қўйган эди. Гвинея ва Сьерра-Леоне терма жамоалари саралаш учрашувларини Камерун ва Марокашда ўтказишади.

Комментарии