RU

Последние новости

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  431 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Дзадзанинг янги жамоаси деярли аниқ Новости

Дзадзанинг янги жамоаси деярли аниқ

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Симоне Дзадза ниҳоят ўзига янги жамоа топди.


"Ювентус" клуби Гонсало Игуаинни сотиб олганидан сўнг Симоне Дзадза жамоадан кетиш ниятида эканлигини билдирганди.

Симоне Дзадзага "Вольфсбург" клуби қизиқиш билдирди. "Бўрилар" Дзадза билан шахсий келишувга ҳам эришишганди. Аммо "Вольфсбург" ҳамда "Ювентус" трансфер нархи бўйича муроса қила олишмагани сабаб ушбу ўтиш амалга ошмай қолганди.

"Наполи" клуби ҳам Дзадзани ўз сафида кўришни истаганди. Бироқ "Юве" ўз футболчисини рақобатчисига сотишни хоҳламади.

Англиянинг "Вест Хэм" клуби ниҳоят Дзадзани қўлга киритишга яқин турибди. "Вест Хэм" Дзадзани сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида қўлга киритмоқда. Томонлар трансфер борасида келишувга эришишган. Трансфер эса ҳафта охирига қадар расман амалга оширилади.

Агарда кейинчалик "Вест Хэм" Дзадзанининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ харид қилишни истаса, унда "Ювентус"га 28 миллион евро тўлаб бериши лозим бўлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика