Дюмфрис учун 3 та топ-клуб курашмоқда
28 янв 2023 19:30
Новости
Дюмфрис учун 3 та топ-клуб курашмоқда
"Нерадзурри" қанот ҳимоячиси Дюмфриснинг ҳозирги клубдаги ҳолати Европанинг бир қатор гигантлари, жумладан, "Челси", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" томонидан кузатиб борилмоқда. Ёзги трансферлар ойнаси очилганда Дюмфрис ушбу клублардан бирини танлаши мумкин.
Бу Нидерландия терма жамоаси футболчиси учун Милан клубидаги охирги мавсум бўлиши кутилмоқда, чунки ўйинчининг вакили Италия клубига Дюмфрисни трансфер қилиш эвазига бонуслар билан бирга 50 млн евро ишлаб олишини билдирган.
26 ёшли футболчига юқоридаги клублардан турли пайтларда қизиқиш бўлди. Дюмфриснинг Жаҳон чемпионатидаги яхши иштироки уларнинг футболчини кўлга киритишга ундади.
Дензел Дюмфрис "Интер" таркибида ушбу мавсум барча турнирларда 23 та ўйинда иштирок этди ва 5 бор самарадорлик (“2+3”) кўрсатди.
Похожие новости
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии