RU

Последние новости

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  88 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Душанба оғир кун. "Боруссия" мухлислари ҳафтанинг илк кунига қарши (ФОТО) Новости

Душанба оғир кун. "Боруссия" мухлислари ҳафтанинг илк кунига қарши (ФОТО)

Бундеслиганинг янги телешартномаси зарарга ишламоқда.

"Боруссия" (Дортмунд) клубининг 26 минг мухлиси душанбадаги ўйинларга бойкот қилиб, "Аугсбург"га қарши ўйинга келишмади. Машҳур "Сигнал Идуна Парк" бу сафар ҳар доимгидек сариқ эмас эди.

Жорий мавсумдан кучга кирган янги телешартнома 2016 йилда имзоланган эди. Ўша пайтдаёқ Eurosport душанба куни 5та учрашувни эфирга узатиши маълум эди. Уларнинг биринчиси бир ҳафта аввал бўлиб ўтди ва тезда эътирозлар бошланди.

Франкфуртда ўтган "Айнтрахт" ҳамда "Лейпциг" ўртасидаги учрашувда мухлислар хуштак чалишди, шовқин қилишди ва майдонга ҳожатхона қозозлари ва теннис тўпларини улоқтиришди. Майдонни тозалаш учун ҳамкамлар бир қанча вақт ўйинни тўхтатиб туришди.

Дунёдаги энг содиқлардан бири ҳисобланадиган Дортмунднинг "Боруссия" клуби мухлислари аввалгидан баттарроқ эътироз билдиришди - "Аугсбург"га қарши ўйинга келишмади.

Бундеслига раҳбариятининг берган маълумотига кўра, душанбадаги учрашувлар ҳозирча тест режимида синовдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, ушбу ўзгариш Европа лигасида қатнашаётган жамоалар учун қулайлик туғдиради. Янги телешартномага кўра, Бундеслиганинг даромадлари 2 бараварга ошди ва бу кўрсаткич 1 млрд. еврога етди.

Аммо бу фактлар ҳаммага ҳам қизиқ эмас. Мухлислар Бундеслига вакилларини фақат пул ҳақида ўйлашда, ишқибозларнинг қизиқишлари ҳисобга олмаётганликда айбламоқда. Душанба кунги ўйинлар меҳмондаги ўйинга борадиган мухлислар учун ноқулай, чунки бу ишлайдиганларга ҳалақит беради.

"Ноқулай вақт туфайли мухлислар учрашувларга бора олмаслиги ёки уларнинг қизиқиши сўнишидан сўнг нима бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқчимиз" - дейди "Боруссия" мухлислар гуруҳи етакчиси Андреас Ассман. "Вестфалленштадион" келажакда шундай кўринишга келиб қолиши мумкин. Бу нафақат федерация ва бундеслигага, балки душанба орқали даромадларини ошириб олмоқчи бўлган барча клубларга мурожжат сифатида хизмат қилади".

Дортмунд клубининг бош директори Ханс-Йоахим Ватцке мухлисларнинг эътирозидан ҳавотирда: "Ишқибозлар ҳақиқатдан ҳам душанбага қарши. Бу ўйинларсиз 1-2 млн. евро камроқ пул топармиз, бироқ мухлислар қимматроқ туради".

Ўйиндан олдин "Боруссия"нинг 15 минг мухлиси эътироз сифатида уйда қолиши эълон қилинди. Натижада бунга қарши бўлганлар сони 26 минг кишига етди. Учрашувга 54300 мухлис ташриф буюрди - бу ҳар ўйин 80 минг ишқибоз йиғадиган жамоа учун фожиа.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика