Дунёнинг энг қиммат дарвозабонларидан бири ўзига янги жамоа топди
27 авг 2024 15:19
Новости
Дунёнинг энг қиммат дарвозабонларидан бири ўзига янги жамоа топди
Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Борнмут" Кепа Аррисабалагани ижарага олиш учун музокаралар олиб бормоқда.
Испаниялик дарвозабон энди ўз клуби режаларидан ўрин олмаган ва яқин орада "Челси"ни тарк этиши мумкин.

Кепа ўтган мавсумни "Реал"да ижарада ўтказди, аммо "Сантьяго Бернабеу"да сезиларли натижа қайд эта олмади. "Лос-Бланкос" уни Андрий Луниннинг ўрнини босадиган футболчи сифатида кўрган, бироқ украиналик посбон жамоада қолишни истаса, Кепа бу йил Ла Лигага қайтиши даргумон.
"Борнмут" Кепага мунтазам ўйнаш имкониятини таклиф қилди ва вақтинчалик шартнома имзолашга яқин турибди. Кепанинг "Челси" билан амалдаги битими 2025 йилда тугайди ва у ижарадан олдин яна бир йилга узайтирилиши мумкин. Агар музокаралар яқин соатларда олдинга силжиса, испаниялик ўйинчи тиббий кўрикдан ўтишга киришади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии