RU

Последние новости

00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Дунёнинг энг кучли 5 марказий ҳимоячиси Новости

Дунёнинг энг кучли 5 марказий ҳимоячиси

Дунёда шундай марказий ҳимоячилар борки, уларга баҳо бериш шарт эмас.

Улар орқали жамоалар ўзларининг мақсадига етиша олишади.

Бундай ҳимоячилар ўз ишларини аъло даражада бажаришади, рақиб ҳужумчиларига имконият беришмайди, ўз дарвозаси олдини ҳар доим "тозалаб" юришади, шунингдек, голлар уриб туришади. Қуйида биз шу ҳақда сўз юритамиз...

5. ЛЕОНАРДО БОНУЧЧИ

Якунланган мавсумда Бонуччи "Милан"нинг етакчи футболчиси эканлигини кўрсата олди.



31 ёшли ҳимоячида катта тажриба бор. У "Ювентус" таркибида 6 марта Италия А Серияси ғолиблиги ва икки марта "Коппа Италия" совринини қўлга киритган. Шунингдек, "кекса синьора" билан икки марта УЕФА чемпионлар лигаси финалигача етиб борган. Бироқ бирорта халқаро турнирда ғолибликка эришмаган.

Туриндаги ажойиб фаолияти давомида у Жоржо Кьеллини билан биргаликда "Ювентус"да ажойиб тандем ҳосил қилди. 2017 йилда эса у кутилмаганда 42 млн евро эвазига "Милан"га кўчиб ўтди.

Бу мавсумда у "Милан" таркибида 42 учрашувда майдонга тушди. А Сериядаги 19 ғалабада ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Ушбу учрашувларда у 114 бора рақибидан тўпни олиб қўйган.

4. КАЛИДУ КУЛИБАЛИ

Кулибали бу мавсумда қандай даражадаги футболчи эканлигини исботлади. "Наполи"нинг иккинчи поғонани қўлга киритишида унинг ўрни катта бўлди.

Сенегаллик ҳимоячи Маурицио Сарри қўл остида жамоанинг тизимига мос тушди ва қобилиятли, анчагина тартибли футболчилигини кўрсатди. Ҳаводаги курашларда, рақиб дарвозаси олдида ўз ҳаракатлари билан барчанинг эътиборига тушди.

26 ёшли футболчи 2017/18 йилги мавсумда барча турнирларда "Наполи" учун 45 учрашувда қатнашди ва ҳужумларнинг 48 фоизини қайтариб қолди. 113 марта рақибидан тўпни олиб қўйишга эришди. 14 марта рақиб зарбасини ўзига қабул қилиб олди.

Кулибали ўз ўйинлари ва кўрсатаётган натижалари билан дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири бўлиб турибди.

3. МАТС ХУММЕЛЬС

2016 йилда "Боруссия"дан 35 миллион эвазига "Бавария"га ўтганидан кейин Хуммельс жамоанинг асосий футболчисига айланди. Узоқ вақт давомида у энг яхши ҳимоячилар рўйхатида турди.

Сентябрь ойида Мануэль Нойер жароҳат олганидан кейин ҳимоячиларга катта юклама тушди. Хуммельс эса энг катта юкламани ўзига қабул қилди.

Футбол экспертлари унинг кучи, тўп билан муомаласи, бош билан зарба бериши ва бошқа сифатларига юқори баҳо берди. Хуммельс қарши ҳужумга ўтишда ҳам катта тажрибага эга. Бу эса рақиб жамоа учун катта хавфни туғдиради.

Бу мавсумда германиялик футболчи "Бавария" таркибида 41 учрашувда қатнашди. Жамоанинг ЕЧЛ плей-офф босқичида "Реал"га мағлуб бўлган учрашувларида у яхши ўйин кўрсатди ва рақибининг кўпгина ҳужумларини қайтариб қолди.

ЕЧЛда у рақибларининг 33 фоиз ҳужумларини тўхтатиб қолди. 21 марта тўпни олиб қўйди ва 3 бора рақиб зарбасини ўзига қабул қилиб олди.

2. ХЕРАР ПИКЕ

"Манчестер Юнайтед"ни тарк этиб, "Барселона"га қайтганидан кейин Пике катта муваффақиятларга эришди.

Испаниялик футболчи ўзи қатнашган барча турнирлар совринларини қўлга киритди. "Барселона" таркибида етти марта ЛаЛига, олти марта Испания кубоги, уч марта ЕЧЛ совринига эга чиқди.

Шундай бўлса-да, Пике узоқ вақт давомида танқидлар гирдобида қолиб кетди. Бироқ у ўзининг чиройли ўйинлари орқали вазиятдан чиқиб кетишни уддалади.

Бу мавсумда "Барселона" ички чемпионат ва кубок баҳсларида чиройли ўйин кўрсатган бўлса-да, ЕЧЛда қақшатқич мағлубиятга учради.

ЛаЛигада 31 ёшли футболчи ўзи қатнашган учрашувларда 34 фоиз ҳужумларни тўхтатиб қолди. 105 марта рақиблардан тўпни олиб қўйишга эришди ва 23 марта дарвозага берилган зарбаларни ўзига қабул қилиб олди.

Пике яқинлашиб келаётган мундиалда термасининг асосий ҳимоячиси бўлади.

1. СЕРХИО РАМОС

Кутганингиздек, рўйхатнинг биринчи поғонасида - Серхио Рамос.

Испаниялик футболчи 2017/18 йилги мавсум УЕФА чемпионлар лигасида ажойиб ўйин кўрсатди ва жамоасининг сўнгги 5 йилда 4 марта ЕЧЛ совринини қўлга киритишида муҳим омил бўлди.

Бир неча мавсумдан бери у дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири бўлиб турибди. Рамос жисмоний ва руҳий томондан ҳам анчагина кучли.

32 ёшли футболчи бу мавсум барча турнирларда 41 учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда у рақибларининг 34 фоиз зарбаларини қайтариб қолишга эришди. Шунингдек, 25 марта рақибнинг дарвозага берган тўпларини ўзига қабул қилди.

Рамос терма жамоа таркибида ҳимоячи бўлишга қарамасдан 13 гол киритишга эришди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика