Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди
26 июл 2024 00:22
Новости
Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди
"Бавария" ва "Ювентус"нинг бразилиялик собиқ ҳужумчиси Дуглас Коста клубсиз қолди.
Трансфермаркт хабарига кўра, бразилиялик футболчи "Флуминенсе"ни тарк этган. Дуглас ўтган қишда ушбу клубга кўчиб ўтганди. Клуб ижтимоий тармоқлари футболчи билан хайрлашганини ҳали расман эълон қилмаган.
Коста ҳозирда 33 ёшни қаршилаган. Трансфермаркт уни 800 минг еврога баҳоламоқда. Дуглас "Флуминенсе" сафида гол ура олмади, 22 учрашувда фақат битта голли узатмани амалга оширди.
2024 йилнинг қишида "Флуминенсе"га ўтишдан олдин Коста "Шахтёр", "Бавария", "Ювентус", "Гремио" ва "Лос-Анжелес Гэлакси" клубларида ўйнаган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии