Дрогба Мане томонидан ўз рекордининг янгилангани ҳақида: "Рекордлар янгилаш учун ўрнатилади"
04 мая 2022 20:01
Новости
Дрогба Мане томонидан ўз рекордининг янгилангани ҳақида: "Рекордлар янгилаш учун ўрнатилади"
Кот-дИвуарлик собиқ ҳужумчиси Дидье Дрогба "Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Маненинг Чемпионлар лигасидаги рекордини янгилаганига муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг "Вильярреал"га қарши жавоб учрашувида (3:2) Мане Европанинг клублар ўртасидаги асосий турнирининг плей-офф босқичидаги 15-голини урди. Шу тариқа, 30 ёшли сенегаллик форвард турнирнинг ушбу босқичида африкалик футболчилар орасида Дрогбанинг рекордини янгилади.
“Мен бундан фахрланаман. Рекордлар янгилаш учун ўрнатилади”, - деди Дрогба.
Ивуарлик собиқ футболчи Манедан ташқари мерсисайдликлар жамоасидаги шериги Муҳаммад Салоҳни ҳам таъкидлаб, иккала футболчини ҳам ҳозирги кундаги энг яхши африкалик футболчилар деб атади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии