RU

Последние новости

21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  1 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  68

Достонбек Турсунов қачон майдонга қайтишини маълум қилди Новости

Достонбек Турсунов қачон майдонга қайтишини маълум қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Чунцин Лифан" ҳимоячиси Достонбек Турсунов ўтган йилнинг октябрь ойида жароҳат олганди.

12 октябрь куни Иорданияга қарши халқаро ўртоқлик учрашувининг иккинчи таймида майдонга ноқулай йиқилган Турсунов захирага олинганди.

Кўпчилик унинг жароҳати жиддий деб тахмин қилди, бироқ ноябрь ойидаги терма жамоа йиғинига Сречко Катанец Турсуновни ҳам чақирди. Аммо илк машғулотдаёқ оёғидаги ўша жароҳат безовта қилган ва Достонбек терма жамоа ихтиёрини тарк этган ва тиббий текширувлар натижасига кўра оперция кераклиги аниқланган.

22 ноябрь куни Италия пойтахтида жойлашган "Вилла Стюарт" клиникасида мамлакатнинг энг машҳур жарроҳларидан бири Пьер Паоло Мариани Достонбек Турсуновни муваффақиятли тарзда операция қилди. Ўша пайтда футболчи тахминан ярим йилни майдон ташқарисида ўтказиши айтилганди.

Биз футболчимиз билан боғландик ва унинг қачон майдонга қайтиши билан қизиқдик.




"Эртага Туркияга учиб кетаман ва у ерда икки ҳафта мобайнида тикланиш машғулотларини ўтказаман. Майдонга қайтишимга тахминан 1,5 ойлар қолди. Операциядан кейин 6,5 ой вақт кетади дейишганди, ҳозир 5 ой ортда қолди. Футболсиз ўтган ҳар бир кун жуда қийин бўлмоқда. Хитойда коронавирус билан боғлиқ муаммолар ҳамон давом этмоқда ва чемпионат тўхтаб қолган, шу боис ҳозир кейинги фаолиятим ҳақида нимадир дея олмайман. Фақат шартномам 2023 йилнинг охиригача мўлжалланганини айта оламан", - деди Достонбек Турсунов championat.asia сайтига. 


Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика