RU

Последние новости

13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  1 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  6 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  8 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  57 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  4 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  10 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  20 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  5 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  30 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6

Достонбек Тўхтабоев: “Машъал”ни ҳозирги ҳолатда ташлаб кета олмайман” Новости

Достонбек Тўхтабоев: “Машъал”ни ҳозирги ҳолатда ташлаб кета олмайман”

Ўтган мавсум якунларига кўра Муборакнинг “Машъал” клуби Суперлига билан хайрлашди.

Эндиликда “газчилар” Про-лиганинг янги мавсуми учун тайёргарлик кўрмоқда. Хўш, жамоа дарвозабони Достонбек Тўхтабоев янги мавсумни қаерда ўтказади? Буни футболчи билан бўлган суҳбатда билиб оламиз.

“Янги мавсумни “Машъал”да бошлашим аниқ. Худо хоҳласа, биз янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрмоқчимиз. Чунки бизни қийин йил кутмоқда. Мавсум якунига етганидан сўнг менга бир нечта жамоалардан жиддий таклиф бўлди. Бироқ мен барчасини рад этдим. Негаки, “газчилар”ни қийин ҳолатда ташлаб кетишим тўғри эмасди. Шу ерда ўйнаб, ўсишга эришдим ва фаолиятимнининг яхши дамларини ўтказмоқдаман. Қисқаси, “Машъал”да қолиш тўғри қарор.

“Машъал” билан шартномам муддати 2022 йилнинг охиригача қадар мўжалланган. Янги бошланадиган мавсумда Про-лигада муҳим ғалабаларни қўлга киритган ҳолда Суперлигага қайтмоқчимиз. Шу орқали мубораклик мухлисларни хурсанд қилган бўлардик. “Машъал” Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Шундай жамоани қуйи лигада бўлиши яхши эмас. Мухлисларимиз ҳам бизни тезроқ Суперлигага қайтишимизни исташади”, - дея сўзини якунлади Тўхтабоев.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика