RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  20 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Достонбек Ҳамдамов: “Бугунги рақиб биздан кучли эмасди” Новости

Достонбек Ҳамдамов: “Бугунги рақиб биздан кучли эмасди”

ОФК Элит Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган “Пахтакор” - “Ал-Васл” (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар вакили Достонбек Ҳамдамов микс-зонада ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Аввало учрашувга ташриф буюриб, қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга рахмат айтаман. Ғалаба учун астойдил ҳаракат қилдик. Бироқ, қанча уринмайлик, тўп дарвоза тўрига кирмади. Навбатдаги учрашувларга янада жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги учрашувда “Ал Васл” устунлик билан ўйнагандек кўринмади. “Пахтакор”га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, бугун рақибимиз биздан кучли эмасди. Тенг курашлар остидаги ўйин бўлди. Биргина стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. “Ал Васл” яққол голли ҳужум ташкил қила олмади.

- “Пахтакор”нинг Элит Чемпионлар Лигасидаги мақсади қандай?

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсадимиз бор. Шу мақсад йўлида барчамиз ҳаракат қиламиз.

- Суперлигада “Насаф” очколар борасида илгарилаб кетди. Нима деб ўйлайсиз, “Пахтакор” бу йилги мавсумда чемпион бўла олмайдими?

- Ҳозирдан бундай деб ҳисоблаш тўғри бўлмайди. Биз албатта ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида қайси жамоа чемпион бўлиши аниқ бўлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика