RU

Последние новости

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Достон Турсунов: “2015 йилда менга ЖЧ ва ОЧда ўйнаш насиб қилди” Новости

Достон Турсунов: “2015 йилда менга ЖЧ ва ОЧда ўйнаш насиб қилди”

“Нефтчи”нинг олимпия терма жамоасига номзод ўйинчиларидан бири бўлган Достон Турсунов янги йил олдидан сайтимизга кичик интервью берди.

- Якунига етиб бораётган йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, шахсан мен учун омадли кечди. Клубда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаган эрсамда, ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионати ва кичик мундиалда иштирок этиб қайтдим. Ўйлайманки бу ҳар бир футболчининг орзуси. Бундан жуда хурсандман. Қолаверса 2015 йилда янги ташкил этилган олимпия терма жамоасига ҳам чақирув ола бошладим. Келаси йил Қатарда ўтказиладиган Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Насиб қилса бўлажак нуфузли чемпионатда ҳам муносиб иштирок этишга харакат қиламан.

- Ўзингизга яхши маълум Фарғонанинг Олтиариқ туманида таваллуд топганман. Ҳар гал янги йилни уйда, оиладагилар билан кутиб оламиз. Соат 00:00 бўлишини кутиб ўтирардик. Бугун ҳам уйда бўламан ва юқори кайфият билан 2016 йилни қарши оламиз.

- Фурсатдан фойдаланиб, янги йил байрами муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбод этаман. 2016 йил барчамиз учун омадли ва барокатли келсин. Юртимизда тинчлик бўлаверсин. Яқинларимиз ҳамиша соғ бўлсин!

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика