RU

Последние новости

12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  0 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  2 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  6 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  18 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  10 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5

Дониёр Усмонов: “Охирги йилларда жароҳат мени бироз қийнаб қўйди” Новости

Дониёр Усмонов: “Охирги йилларда жароҳат мени бироз қийнаб қўйди”

Иқтидорли ҳужумчи Дониёр Усмоновни мухлислар яхши билишса керак, бундан бир неча йил аввал олий лиганинг кашфиётларидан бири бўлганди.

Айниқса у “Қўқон-1912”да ўйнаб юрган пайтида ишқибозларнинг эътиборини ўзига тортган. Тезкор ҳужумчилар тоифасига кирадиган Дониёрни яқинда “Навбаҳор” билан хайрлашгани ҳақида эшитдик.  

- Дониёр, яқинда сизни “Навбаҳор” лагерини тарк этганингиз ҳақида эшитдик. Айни дамда нималар билан бандсиз ?
- Ҳа, тўғри. Мавсум-2017нинг иккинчи қисмини ижара асосида Наманганда ўтказдим. Жамоа билан ўзаро келишув ниҳоясига етгач, ҳамкорликни тўхтатдик. Ҳозирча уйдаман. Ўзим индивидуал тарзда шуғулланиб турибман. Энди янги мавсумни бошқа жамоада ўтказишим аниқ.  

- “Қўқон-1912”дан кетканингиздан кейин бир маромда ўйнаб кета олмаяпсиз. Бунга нима сабаб бўлмоқда?
- Ҳа, шундай. Биласизми “Локомотив”га қайтганимдан кейин у ерда мураббийлар томонидан менга нисбатан ишонч юқори бўлмади. Балки ўзим берилган имкониятлардан унумли фойдалана олмагандирман? Аммо кам ўйин амалиёт сабабли, табиийки кутилган даражада ўзимни кўрсата олмадим. Кейин “Олмалиқ”қа кўчиб ўтдим. Афсуски ўтган йили чемпионатнинг биринчи туридаёқ жиддий жарохат олиб, узоқ вақт майдон ташқарисида қолиб кетдим. Ушбу омиллар ҳам юқори даражада ўйнашимга тўсқинлик қилди.


- “Навбаҳор”дачи?
- “Лочинлар” таркибига бориб қўшилганимда жарохатлар ортда қолганди ва ўзимни жуда яхши хис қилганман. У ерда кўпроқ захирада қолиб кетишим бу – мураббийнинг қарори бўлди. Ўзимга қолса ҳар бир баҳсда майдонга тушиб, клубга ёрдам берардим. Лекин мураббийнинг қарорини доим ҳурмат қиламан.

- Яна аввалги спорт формангизга кириб олиш учун қанча вақт керак?
- Ўйлайманки, менга бунинг учун машғулотлар эмас балки кўпроқ ўйин амалиёти зарур. Чунки учрашувлар орқали аввалги ишончни қайтариш мумкин бўлади.

- Яқин орада сизни қайси жамоа таркибида кўришимиз мумкин?
- Хуқуқий жиҳатдан ҳамон “Локомотив” аъзоси ҳисобланаман. Кейинги тақдиримни ушбу клуб раҳбарияти ҳал қилади. Менимча яқин орада суперлига клубига қўшилсам керак.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика