RU

Последние новости

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  9 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  1 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  58 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

Дмитрие Побулич: "Ярим ҳимоядаги рақобат? Биз бир жамоа, яъни "Бунёдкор"миз" Новости

Дмитрие Побулич: "Ярим ҳимоядаги рақобат? Биз бир жамоа, яъни "Бунёдкор"миз"

"Бунёдкор"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси Дмитрие Побулич "Сўғдиёна" билан учрашувдан олдин фикрларини билдирди.

Сайтимиз мухбири Абдулазиз Искандаров билан бўлган суҳбатда футболчи иккинчи даврага тайёргарлик, Минск йиғини ва позициясидаги рақобат ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. 

"Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли биринчи даврада майдонга тушганим йўқ. Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди. Жамоага ёрдам беришга тайёрман. Ўйлайманки, иккинчи даврада нималарга қодирлигимни кўрсатаман",- дейди Побулич. 

- Клуб ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга эришди. Натижада яхшигина рақобат юзага келди...

- Рақобат бўлгани жуда яхши. Биз ҳаммамиз бир жамоа яъни "Бунёдкор"миз. Ҳозирда яхши формадамиз. Олдинда Суперлига ва кубок баҳслари бор. Таркибда танлов имконияти кенг.

- Минск йиғинидан қандай хулосалар чиқарилди? 

- Икки ҳафта катта куч билан ишладик. Биз чемпионат стартига шаймиз. Олдинда "Сўғдиёна" билан баҳс кутиб турибди. Иккинчи даврани ғалаба билан бошлаш ёқимли. 

- Биринчи даврадаги чемпионат баҳсларини ташқаридан кузатдингиз...

- Бу ерда ҳамма жамоадан очко олиш мумкин. Суперлига сифатли тарзда ўтяпти. Лигада ўсиш ва олдинга интилишни сездим. "Бунёдкор"нинг мақсади ҳар бир ўйинда юз фоиз куч билан ўйнаш. Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш ва мавсумни юқори ўринларда якунлашни истаймиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика