Диёр Туропов: "Ёшлигимда чап қанот ҳимоячиси бўлганман"
25 июл 2014 12:18
Новости
Диёр Туропов: "Ёшлигимда чап қанот ҳимоячиси бўлганман"
Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси кеча ЖАР стадионида йиғин доирасидаги иккинчи назорат ўйинини ўтказди.
Бекободнинг "Металлург" жамоаси билан ўйинда Миржалол Қосимов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйин якунлангач, терма жамоа аъзоси Диёр Туропов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугунги рақибимиз кучли жамоа эди ва шунга яраша тайёргарлик кўрган экан. Ўйин тенг курашлар остида кечди, биз иккинчи бўлимда бутунлай бошқа таркибда ўйнаганимиз учун тетикроқ ҳаракат қилдик. Ғалаба қозонишимизга ҳам шу омил сабаб бўлди деб ўйлайман. Қийин кечган бугунги ўйинда ғалаба қозониш учун ҳаммамиз ҳаракат қилдик ва буни уддаладик - дея таъкидлаб ўтди Диёр Туропов.
- Иккинчи ўйиндирки чап қанот ҳимоясида ҳаракат қилаяпсиз? Бу ноқулайлик туғдирмаяптими?
- Бу борада муаммо ва ноқулайликни ҳис қилмаяпман, ёшлигимда айнан чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаганман. Шунинг учун ҳам бу ҳолатда ўзимни яхши ҳис этяпман. Мураббийлар қайси нуқтага қўйишса, ўша жойда ўйнайман.
Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Комментарии