Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"
22 июн 16:38
Новости
Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"
"Барселона" спорт директори Деку клуб "Атлетик" билан ҳужумчи Нико Уильямс трансфери бўйича музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.
"Ҳа, Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз эса у билан шартнома имзолашга уриниб кўрамиз. Нико ҳам бошқа футболчилар каби ["Барселона"да ўйнашга] катта хоҳиш билдирмоқда. Агар ҳаммаси жойида бўлса, албатта, битимни расмийлаштиришга ҳаракат қиламиз", - деди Деку.
Уильямс 2021 йилдан бери "Атлетик" шарафини ҳимоя қилмоқда. Футболчи 2024/25 йилги мавсум барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии