RU

Последние новости

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Диёр Мирзабоев: “Ҳаёт давом этади. Ишлашда давом этишимиз керак” Новости

Диёр Мирзабоев: “Ҳаёт давом этади. Ишлашда давом этишимиз керак”

Про лига 16-турининг қолдирилган беллашувида “Турон” ўз майдонида “Янгиер-Қурувчи” (2:0) жамоасидан устун келди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида янгиерликлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.


- Диёр ака, аввало бугунги учрашув борасида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Бугун очиқ футбол бўлди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Биз ҳавотир олган ҳолатда гол ўтказиб юбордик. Айтайлик, иккинчи бўлим охирларида Абдураҳмон Абдулҳақовда қулай ҳолат бўлди, у фойдалана олганида натижа бошқача бўлиши мумкин эди. Бизда босим бор бўлиб, ғалаба қозона олсак, 5-ўринни қўлга киритиш учун имкониятимиз ошарди. Шундай бўлсада, жамоамиз футболчиларига раҳмат айтаман. Улар охиригача курашдик, лекин тажриба ўз сўзини айтди. “Турон”да барибир тажрибали футболчилар бор, бу эса ўйинда яққол сезилиб қолди. Минг афсуски, кучли бешталикка кира олмадик, қўйилган вазифани бажара олмадик. Ҳаёт давом этади. Биз эса ишлашда давом этамиз. 

- Сиз Фарғона жамоаларига қарши ўйнаганда ўзингизни қандай ҳис қиласиз?

- Ўзи асли фарғоналикман. Лекин 2017 йилдан бери асосан бошқа вилоят клубларида ишламоқдаман. Мана масалан “Андижон”, “Машъал” ва ҳозирда “Янгиер” клубида ишламоқдаман. Бундай жамоаларга қарши баҳсда натижа қилишни истайсиз. Лекин футбода ҳаракатнинг ўзи камлик қилади. Олдинда муаммоларимиз кўп. Вазиятлар бўляпти, лекин гол уролмаяпмиз. “Янгиер” ҳам “Турон” каби ёш жамоа ҳисобланади. Имкон қадар мавсумни яхши ўринларнинг бирида тугатишга ҳаракат қиламиз.

- Саид Абдужаббаровнинг захирада қолдирилганига нима сабаб бўлди?

- Биласизми, аввалги турда “Хоразм”га қарши беллашувда жамоанинг икки нафар асосий ярим ҳимоячилари ўйнамаганди. Жумладан, Саид Абдужаббаров сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли, ўтказиб юборганди. Бу ўйинга қадар 4 кун жамоа билан машғулот ўтказганди. Кўп вақт машғулот ўтказмагани сабаб захирада қолдирилди. 

- Бугун жамоангиз футболчилари ҳакамларга кўп маротаба эътироз билдирди. Бунга фикрингиз?

- Ўзимиз ҳам вақтида футбол ўйнаганмиз. Ўйин вақтида ҳиссиётга бериламиз. Қаердадир ҳакам тўғри қарорини нотўғри қабул қилишгандир. Лекин ўйиндан кейин видео такрорни кўриб, ўзлари хато фикрга келганини билишади. Дейлик, ўйин олдидан йигитлар, бу биз учун сўнгги имконият, ғалаба қозонишимиз керак деб таъкидлагандим. Балки шу сабаб бироз эҳтиёросларга берилгандир. 

- Суперлигага чиқиш учун қайси жамоаларнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Менимча, “Андижон” яққол фаворит ҳисобланади. Мен “Янгиер”га мураббий сифатида тайинланганимдан сўнг юқоридаги жамоаларга қарши ўйнаб чиқдик. Назаримда, “Андижон” бошқалардан анча кучли кўринмоқда. 

- Собиқ жамоангиз “Машъал”нинг имкониятига қандай фикрдасиз? 

- “Турон” бугун ғалаба қозониб, “Машъал”дан янада илгарилаб кетди. Эртага “Машъал” ўз майдонида “Андижон”дан устун келса, кейинги босқичдаги имкониятини янада яхшилаб олиши мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика