RU

Последние новости

09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  7 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  2 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  5 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6

Диёр Имомхўжаев: "Андижон" Предраг Вуйович масаласини ҳал қилди" Новости

Диёр Имомхўжаев: "Андижон" Предраг Вуйович масаласини ҳал қилди"

Вуйович “Андижон” таркибида 2015 йил тўп сурган. Кейинчалик қарздорлик юзасидан ФИФАга шикоят аризаси билан мурожаат қилган.

Шу вақтдан буён ФИФА мазкур иш юзасидан ҳозирги “Андижон” жамоасини тинч қўймасди. Клубнинг ҳозирги раҳбарияти масалага нуқта қўйиш юзасидан иш олиб борди. Адашмасам, Швейцарияга вакиллар ҳам жўнатилди. 

Гап шундаки, Вуйович тўп сурган “Андижон профессионал футбол клуби” МЖЧ Андижон вилоят иқтисодий суди томонидан 2017 йилда тугатилган. Айни вақтдаги жамоа эса “Андижон футбол спорт” МЖЧ сифатида 2016 йилда ташкил топган. Иккинчи томон биринчисининг мол-мулкини ҳам, қарзларини ҳам бўйнига олмаган. ФИФА турли текширувлардан кейин буни тан олди (ўртада “Андижон бахтли ёшлари” МЖЧ ҳам фаолият юритган.

Кўза кунда эмас, кунида синади. Клубларнинг муаммолари билан банкрот қилиб юборилиши авваллари кўп кузатилган. Жамоа янги МЖЧ сифатида қайта ташкил этилган ва ҳар сафар сувдан қуруқ чиқаверган. Аммо ФИФА бу каби ишларни бугун қаттиқ назорат қилади. ЎзПФЛ регламентида ҳам бу каби ишларга алоҳида банд ажратилган. Клублар чин маънода профессионал фаолият олиб бориши лозим. 

2019 йилда клублар икки мартадан аудит текширувидан ўтказилади. Насиб бўлса, бу галгиси аввалгиларидан анча жиддий бўлади - деб ёзади ЎзПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги расмий каналида.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика