RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

​Диёр Имомхўжаев: "Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!" Новости

​Диёр Имомхўжаев: "Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!"

ПФЛ маслахатчиси Диёр Имомхўжаев терма жамоамизнинг Жанубий Кореяга мағлубиятга учраганидан сўнг (0:4) фикр билдирди.

"Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!"

"Аммо масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. Аввал ҳам айтганимдек, Купердан декабрга қадар ҳеч нарса кутмагандим, у сеҳргар эмас, у ҳамма қатори оддий инсон, тажрибали мураббий. Масалан, ўзи ўйнаган 6 та ўртоқлик ўйинини ютиб, Осиё кубогида шарманда бўлганидан кўра, ўртоқлик ўйинларининг ҳаммасида тарсаки еб, расмий турнирга чиқарган хулосаси билан тайёргарлик кўргани минг марта яхшироқ.

Купер Ўзбекистон футболи нима деган саволга энди жавоб бера олади. Купер футболчиларимизни энди танийди, имкониятларини чамалай олади. Ливанлар билан қандай дуранг ўйнашимизни, Қатарни нега доим ютганмиз-у, Корея билан фарқимиз нега бу қадар катта эканини тушунади. Ўзбекистонга хуш келибсан, мистер Купер!

Мана энди шу жамоа, шу имконият ва шу футболчилар билан, яъни, бор масаллиқ билан мазали таом тайёрлаш керак бўлади. Унинг қандай ошпаз эканлигини Осиё кубоги кўрсатиб беради. У бунгача ўтган 3 та йиғинга турли футболчиларни чақирди. Энди эса Осиё кубогига борадиганларни саралаб, декабрни уларга бағишлайди. Бир ой изланади, кечалари ухламайди, тушларига Корея ва Япония кириб, уни қўрқитса ҳам ажаб эмас. Муҳими, ростакамига иш бошлайди. Бирламчи хулосани Осиё кубогидан кейин чиқариш мумкин бўлади.

Ўтган 3 ойга эса ачинманг. Янги танишган инсонингиз аслида ким эканини билиш учун ҳам вақт керак. Купер ҳам биз билан, футболимиз билан танишди. Дардини билди, ташҳис қўйди. Даволай оладими ёки йўқ бошқа масала. Унинг қандай шифокор эканини Осиё кубоги аниқлаб беради", - дея Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида хабар қолдирди.

Рейтинг: -134   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика