RU

Последние новости

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

Диёр Имомхўжаев: "ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Жар" стадионларида ўтиши мумкин" Новости

Диёр Имомхўжаев: "ОЧЛ гуруҳ босқичи ўйинлари "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Жар" стадионларида ўтиши мумкин"

Теги :  ОЧЛ-2021
Чемпионлар лигаси шарқ минтақаси жамоаларининг марказлашган мусобақасига Тошкент мезбонлик қилиши мумкинлиги борасида хабар чиқди.

Бу масалани бир неча ҳафтадан буён муҳокама қиламиз. Унга кўра, биз фақатгина 1 та гуруҳ учрашувларини қабул қилишимиз мумкин. Шунда ҳам ўйинлар "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Жар" стадионларида ўтса. Чунки "Пахтакор" ва АГМК Чемпионлар лигасида ўйнади, уларнинг қолдирилган учрашувлари бор. Юқоридаги уч стадион вариантида эса фақатгина "Бунёдкор" — "Қизилқум" ўйини кетма-кетлигини алмаштирсак бўлди. Яъни, биринчи учрашув Навоийда ўтади, кейин "Қизилқум" кузда Тошкентга келади.

Бироқ бунга жамоалар — "Локомотив", "Бунёдкор", "Олимпик" ҳам рози бўлиши керак. Бир тарафдан улар стадионлар учун пул ишлаб олади. Қолаверса, меҳмонхоналаримиз ҳам катта делегацияни қабул қилиш имкониятига эга бўлади. Мутахассисларимиз учун халқаро тажриба тайёр. Аммо икки гуруҳ бизни қийнаб қўяди. Чунки ўйинлардан ташқари машғулотлар ҳақида ҳам ўйлаш лозим. Мисол учун "Жар" стадиони ёритиш тизими ҳозир талаб даражасида эмас, "Олимпик" клуби прожекторларни 1 июлга қадар тўғрилаши ҳақида маълумот берган.

Бундан ташқари учрашувлар трансляцияси масаласини ҳам пухта ўйлаш керак бўлади. Иккита гуруҳ учрашувларини трансляция қилиш қийин масала. Ўзимизнинг Суперлига ташқарида қолиб кетишидан манфаатдор эмасмиз. Чунки бизнинг ҳам ҳомийлар билан келишувларимиз бор. Бунда ОФК трансляция техникасини Ўзбекистонга алоҳида олиб кирадими ёки МТРК, УзРепорт каби каналларга суянадими, бизда маълумот йўқ.

Аслида биз Чемпионлар лигасининг ўзимизнинг клублар иштирок этмайдиган мусобақасидан кўра, ўз клубларимиз иштирок этадиганини қабул қилганимиз яхши эди. Аммо "Пахтакор" мезбонликни истамади. Мезбонликни истаган "Насаф" варианти эса ОФК томонидан мақбул кўрилмади, ОФК кубоги Тожикистонга берилди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика