RU

Последние новости

17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  8 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Диёр Имомхўжаев: Футболни ривожлантиришнинг “ўзбек модели”? Тоже мне... Новости

Диёр Имомхўжаев: Футболни ривожлантиришнинг “ўзбек модели”? Тоже мне...

Армияда ҳар бир аскарнинг кунлик рецепти бор.

Бунда ош чойхонага ўхшаб лаганга сузилиб, икки-уч овора қилинмайди, ҳар бир аскарга алоҳида берилади. Чунки ўртада турган улуш тенг бўлинмаслиги катта эҳтимол. Аскар 400 грамм егулик истеъмол қилиши белгилаб қўйилганми, демак ошпаз шуни таъминлаши шарт. Биринчиси тартибли иш, иккинчиси эса ўзбекчилик.

Бунда аскар ҳам, ошпаз ҳам ортиқча масаллиқни орқалаб кетмайди. Ёки биринчи ҳафтасида фақат қозон кабоб еб, қолганига макарон шўрва ҳам ичмайди. Бир йиллик режа асосида иш кўради. Хизмат якунида эса меҳнатига қараб мукофот олади. Бу пул, билим юртлари, иш ўринларига имтиёз тариқасида бўлади.  

Истасангиз аскарни футболчи, армияни футбол, таомни пул деб ўқисангиз ҳам бўлаверади. Бунда маъно жуда ўзгариб кетмайди. Фарқи шундаки, футболчи қилган меҳнатига қараб имтиёз олишдан кўра, клубга келиши билан бир нималик бўлишни истайди. Яъни, кунлик рецептидан кўра кўпроқ, бир марталик кўтарма пулига учади.

“Бунёдкор”, “Пахтакор” ва шунга ўхшаш клублар ишни тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қилди. Оддий мисол, “Пахтакор” янги футболчилари билан 2,5 йиллик шартномаларга имзо чекди. Бунда клуб футболчининг маошини яхшироқ тўлайди, кўтарма пулидан эса қочишга ҳаракат қилади. Нормал футболда шундай.

Мен нега бу мавзуда тўхталдим? Ҳар танаффусда футболчиларнинг кўчманчилиги бошланади. “Навбаҳор”нинг 7 футболчисини тўрвасини кўтариб, Тошкентга тушади, Ғузордан яна 9 тасида вилоятларга тарқаб кетади ва ҳоказо. Қиш бўлса ҳам майли эди, мавсумнинг қоқ ўртасида шунча ўзгариш, миллионлаб пул айлантирадиган клубнинг ҳеч бўлмаганда ярим йиллик ҳам режаси йўқ. Бу худдики пулни лаганга солиб икки-уч овора қилиб тортишга ўхшайди.

“Шўртан”ни қаранг, умуман бошқа мураббий таркиб йиғди, бошқаси келиб бир нима қилди ва июлда яна бошқаси келди. Раҳбариятда ҳам шу аҳвол. Оқибат нима? Ҳали Милославлевичдан қарз чиқиб келади, ҳали Криушенкодан. Шартнома бандлари бажарилмагани учун хорижий футболчи ва мураббийлар ФИФАга арз қилиб, пулини ундириб олар, маҳаллий футболчилар-чи? Уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди, арз қиладиган жойининг ўзи йўқ. Уларга ҳам ҳар йили пулни қачон оламан деб қорайиб тургандан кўра, яхшироқ ойлик-маош эвазига ўйнайвериш ёқарди балки.

Бироқ улар қўрқади. “Шўртан”га ўхшаб раҳбарият алмашаверса, у ҳам ўша 7 талик, 9 талик рўйхатга тушиб қолади ва ҳеч нарсасиз қолади. Кўтармасини шундан ихоталаниб ҳам талаб қилиб олишга уринади. Уни бонуслар, яхшироқ меҳнат қизиқтирмайди, чемпион бўла олмаслигини билади. Асосан тирикчилик ҳақида ўйлайди, ўсиш ҳақида, кўтарилиш ҳақида ўйлаш даражасига етиб ҳам бормайди. Пулини йил аввалида олиб қўйганидан кейин қайси футболчи қолганига жон куйдириб ўйнасин?



Бунда кўтарма пули тарқатаётганлар ҳам, олаётганлар ҳам ютади, клуб эмас. Йил бошида шунча аскар тўплаган армия, йил сўнгида ҳеч кимсиз қолиб кетади. Яна шунақа армия тўплаши учун, яна шунча сарф этиши керак. Пул ўртада бўлганидан кейин аҳвол шу.

Шомуродовнинг шартномаси нега шунча муҳокама қилинди? Чунки биз унинг шартномаси ҳақида билардик: “Бунёдкор” Муборак клубидан қанчага сотиб олгани-ю, неча йиллик келишув борлигига қадар. Бу иш ортидаги ўйинларни қўйиб турганимизда ҳам бир нарсаси аниқ, “Машъал” ҳам, “Бунёдкор” ҳам футболчининг ортидан қисман бўлса-да пул ишлаб қолди. Хўш, “Шўртан”га ўхшаш клублар қанча ишлаяпти? Ярим йил футболчига миллионлаб чиқим қиляпти ва йил ярмига келиб, уларни текинга қўйиб юборяпти.

Европага қаранг, “Барселона” Неймарни ушлаб қолиш учун ўлиб-тирилмоқда, Руни “Эвертон”га қайтиш орзуси учун шунча йил сабр қилиб, шартномаси якунигача ўйнаб беряпти. “Сити” эса охирини ўйламай Насрини олиб қўйгани учун, ўзига керак бўлмаган футболчига қайишишга мажбур. Ўзи бошқа клуб топиб бермаса, келишувдаги пулни тўлаб юриши шарт.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика