RU

Последние новости

11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  3 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  1 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  14 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  10 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1

Диёр Имомхўжаев: "2024/25 йилги мавсумдан эътиборан ОФК квота ажратишда сўнгги 8 йиллик натижаларга эътибор қаратади" Новости

Диёр Имомхўжаев: "2024/25 йилги мавсумдан эътиборан ОФК квота ажратишда сўнгги 8 йиллик натижаларга эътибор қаратади"

Чемпионлар Лигасига 1 та ва ОФК Кубогига 1 та йўлланма.

"Ҳа, бу биз учун кам. Квоталар сонини йилдан йилга ошириб бориш эса ўзимизнинг қўлимизда. Тушунтиришга ҳаракат қиламан. 

ОФК квоталар белгилашда сўнгги 4 йиллик натижаларга эътибор қаратиб келаётганди. Бунинг натижасида биз 2023/24 йилги мавсум учун "2+2" квотасига эга чиқдик. Ҳозирги ҳолатда ғарб минтақасида Саудия Арабистони, Эрон ва Қатардан ортдамиз. 

2024/25 йилги мавсумдан эътиборан ОФК квота ажратишда сўнгги 8 йиллик натижаларга эътиборини қаратади. Оқибатда БАА ҳам биздан ўзиб кетади. Чунки тахминан 2014-17 йиллар давомида футбол клубларимиз халқаро майдонда жуда суст иштирок этган. Ҳисоблаш эса 2015 йилни ҳам назарда тутади. Пандемия сабаб 2020 йил ҳисобга киритилмайди. 



Февраль ойида "Насаф", августдан бошлаб "Навбаҳор" ва АГМК, сентябрдан бошлаб "Пахтакор" ва "Насаф" Чемпионлар Лигасида муваффақиятли иштирок этишига тилакдошмиз. Бу эса квоталаримиз сонини оширишга ёрдам бериши мумкин. Ҳозирги ҳолатда эса БАА ҳам анча илгарилаб кетган.



Ўша 2014 йиллардан бошлаб биз лицензиялаш жараёнига паст назар билан қараганмиз, футбол клубларимизни том маънода профессионал футбол клубларига айлантиришда кўзбўямачилик билан машғул бўлганмиз. "Футбол шарҳи", "Соккер клуб" каби дастурлар, "Эрудит спорт" газетасидаги мақолалар бежиз яхши кўрилмаган, чунки ўша вақтлардаги ҳолат уларда ифода этилган. Биз ҳақиқий ҳолатимизни аниқ тан олишимиз ва кейинги режаларни шунга қараб мослаштиришимиз шарт. Бироқ афсуски, бугун биз смс ёзган шахслар Аббос Файзуллаевнинг Чемпионлар Лигасида эҳтимолий Роналдуга қарши ўйнашидан кўра унинг U-20 Осиё Кубогида тўп тепишини кўпроқ истамоқда. Бу эса бизга потенциал Шомуродовларни эмас, бир неча йил йўқолиб қолиб, кейин катта қийинчилик билан оёққа турадиган Искандеровларни тақдим этиши ҳақиқатга яқинроқ. Келажак авлод биздан ранжимаслиги учун ҳам хушёрроқ бўлишимиз шарт", – дейилади Имомхўжаев ёзган постда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика