RU

Последние новости

09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  9 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  0 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  0 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  3 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2

Дисквалификациядан кейин кунига икки маҳалдан шуғулланяпман. Бу йилги мавсумда ҳам тўпурар бўлмоқчиман – “Нефтчи” ҳужумчиси Достон Тошматов билан интервью Новости

Дисквалификациядан кейин кунига икки маҳалдан шуғулланяпман. Бу йилги мавсумда ҳам тўпурар бўлмоқчиман – “Нефтчи” ҳужумчиси Достон Тошматов билан интервью

Бир неча йиллардан буён ПРО-Лигада тўпурарлик маҳоратини намоён этиб келаётган Достон Тошматовни мухлислар яхши билишса керак.

27 ёшли футболчи ўтган мавсум “Нефтчи” таркибида сермаҳсуллик кўрсатиб, ПРО-Лига тўпурари бўлишдан ташқари “йил қахрамони”га ҳам айланганди. Ёдингизда бўлса, “Нефтчи” – “Турон” учрашувининг сўнггида ҳакам ва футболчилар ўртасида келиб чиққан катта жанжалда Тошматов ҳам бор эди. Қилмишига яраша жазосини олган Достон ўн учрашувдан иборат дисквалификациядан кейин яна катта футболга қайтди. Мухбиримиз яқинда асли жиззахлик бўлган форвард билан боғланиб, бир нечта саволларга жавоб олди. 

- Достон, маълум муддатлик танаффусдан кейин яна катта футболга қайтиш имкониятига эгасиз. Айни дамдаги спорт формангиз қай даражада?

- Аввало эътибор учун сизга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса “Нефтчи” раҳбариятига, мураббийлар штабига ишонч билдириб, гарчи дисквалификацияга учраб, шартномам тугаган бўлишига қарамай менга жамоада қолиб фаолиятимни давом эттиришга имконият беришгани учун раҳмат айтаман. Тўғриси ўтгган йили бўлиб ўтган ишларни эслашни истамайман ва бу ҳақда бошқа гапирмоқчи эмасман. Ўзимга керакли хулосаларни чиқариб олдим. Бутун фикру зикрим тезроқ майдонга қайтиш ва менга билдирилган ишончни оқлашга қаратилган. Спорт формамга келадиган бўлсак, ҳозирда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпман. 100 фоизга тайёр бўлмасамда,маълум муддат ўтиб яна аввалги холатимга қайтишимга ишонаман. 

- “Нефтчи” устози Илҳом Мўминжонов билан бу йил илк маротаба бирга ишламоқдасиз. Ушбу мураббийга қандай таъриф берасиз?

- Албатта Илҳом ака Мўминжонов билан бирга ишлаётганимдан хурсанман. Бу мураббий билан бирга фаолият олиб бориш ёқмоқда. Тажрибали мутахассис эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Инсон сифатида ҳам олийжаноб деган бўлардим.     

- Мураббийнинг сизга бўлган ишончини қанчалик ҳис қилмоқдасиз?

- Билмасам. Тўғриси бу ҳақда у кишининг ўзидан сўраганингиз маъқулроқ. 

- “Нефтчи” бу йилги мавсумни деярли янгиланган таркиб билан ўтказмоқда. Янги жамоа сизга ёқяптими?

- Тўғри айтасиз, дархақиқат бу йил жамоада катта ислоҳотлар юз берди. Янги бош мураббий ўз қарашларига муносиб бўлган ўйинчиларни жамоага таклиф этган. Ҳаммаси тажрибали ижрочилар. Шунингдек иқтидорли йигитлар ҳам ўрин олган. Асосийси футболчилар бир-бири билан аҳил ва иноқ. Ички муҳит жуда яхши.  

- Ўтган мавсум ПРО-Лигада тўпурар бўлган ҳужумчи сифатида “Нефтчи”нинг бу йилги ҳужумчилари хусусий фикрингиз қандай?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, бу йил мураббийлар таркибдаги рақобатни кучайтириш мақсадида жамоага тажрибали футболчиларни жалб этган. Албатта олдинги чизиқ вакиллари бўйича ҳам таассуротларим ижобий. Уларнинг ҳар бирига кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Истардимки, голлари сони кўп бўлиб, “Нефтчи”нинг ғалабаларига муносиб хисса қўшишларини. 

- Маълум муддатлик танаффусдан кейин жамоага киришиб кетишингиз жараёни қандай кечмоқда?

- Тўғриси бошида бироз қийинчилик бўлди. Бугунги кунда эса ҳаммаси жойида. 

- Бу йилги мавсумда ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз?

- Энг биринчи навбатда ниятим “Нефтчи”нинг Суперлига йўлланмасини қўлга киритишида ўз хиссамни қўшишдир. Шахсий мақсадга келадиган бўлсак, бу йил ҳам тўпурар бўлишни истайман. 

- ПРО-Лигада 9-тур ортда қолганини инобатга оладиган бўлсак, тўпурарликка бўлган имкониятингизни қандай баҳолайсиз?

- 80 фоизга имкониятим борлигига ишонаман. Ҳамма нарса ўз қўлимда. Мехнат қилсам, мақсадимга эришаман Худо хоҳласа.

- Достон Тошматовни мухлислар яна қачон яшил майдонда кўришни бошлайди?  

- Айтишларича ҳозирча мени ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишмаган. Насиб қилса иккинчи даврадан бошлаб, “Нефтчи”га ёрдам беришни бошлайман. 

- Катта футболни соғинган бўлсангиз керак?

- Албатта. Расмий учрашувларда иштирок этишни интизорлик билан кутяпман. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика