RU

Последние новости

14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  23 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18

Диққат! Сайтимиздаги барча ўқувчилардан "блок" олиб ташланди Новости

Диққат! Сайтимиздаги барча ўқувчилардан "блок" олиб ташланди

2010 йилдан буён фаолиятини олиб бораётган сайтимиз ўқувчилар орасида ўз ўрнига эга бўлиб улгурган десак янглишмаймиз.
Сайтимизга ҳар куни 100 мингга яқин ўқувчи ташриф буюради ва ўзи учун керакли бўлган маълумотларни олади. Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони ҳам анчагина. Фойдаланувчиларимиз томонидан ҳар куни тахминан 1000-2000 фикр қолдирилади. championat.asia ҳар бир ўқувчининг фикрини ҳурмат қилади ва халқ билан мулоқотга тайёр.

Сайт қонун қоидаларига риоя қилмаган фойдаланувчилар маъмурият томонидан блокланиши кўпчиликка аён. Ўқувчиларимиз "нима учун мени блок қилдинглар", "мен ёмон гап ёзмагандимку", "тўғри гап ёқмайдими", "сайтда танқид қилиб бўлмайдими" ва шунга ўхшаш саволлар билан кўп мурожаат қилишади.

Шу ўринда сайтимиз қоидаларида нима учун фойдаланувчиларга блок қўйилиши борасида эслатиб ўтамиз:

"Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига қатъий амал қилишга мажбур. Фойдаланувчи томонидан Портал саҳифаларида амалдаги қонунчиликни бузишга, миллатлараро ҳамда динлараро низони келтириб чиқаришга қаратилган, ирқчилик руҳидаги, шак-шубҳасиз ёлғон, ҳақорат, бировнинг шахсиятига тегиш, спам, реклама, беадаб ва ахлоқсиз хабарларни ўз ичига олган маълумотларни жойлаштириш таъқиқланади. Фойдаланувчи Порталдан турли ёшдаги шахслар фойдаланишини ҳисобга олиши лозим".

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида иккита энг муҳим арафасида турибди. Барчамиз ҳам терма жамоамиз ғалаба қозонишини ва Россиядаги мундиалга чиқишини истаймиз. Мураббийлар ва футболчилар биздан ҳам кўпроқ буни хоҳлашади, бунга шак шубҳа йўқ. Улар мундиалга чиқишса каттагина пул олишади, фаолиятларида тубдан ўзгариш рўй беради, Ўзбекистон тарихига киришади... Бир сўз билан айтганда барчамиз бир мақсад йўлида бирлашишимиз керак.

Юқорида ёзилганидек ўқувчиларимизнинг фикрларини ҳурмат қиламиз ва фикрларингизни ўчириш ҳамда Сизларни блок қилиш бизга ҳеч қандай мароқ бағишламайди. Сайтимиз тўғри танқидга ҳеч қачон қарши бўлмаган, фақат фикрлар ҳеч кимнинг шахсиятига тегмасдан ва бировни ҳақорат қилмаган ҳолда ёзиб қолдирилса мақсадга мувофиқ бўларди. Ишонинг агар Сиз ёмон сўзларни ишлатмай туриб фикр билдирсангиз ва ҳеч ким билан жанжал қилмасангиз ҳеч қайси админ фикрингизни ўчирмайди ва сизга блок қўймайди.

Сайтимиз кўп сонли талаб ва истакларга кўра барча-барча ўқувчиларни блокдан чиқариб юборганини маълум қилади. Аммо бундан кейин сайтимизда ҳақоратли фикрлар бўлмаслиги ва ҳеч кимнинг шахсиятга тегмаслигини сўраб қолган бўлардик.

Championat.asia сайти таҳририяти

Рейтинг: +80   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика