RU

Последние новости

11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  0 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  39 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  10 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3

"Динамо"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди Новости

"Динамо"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди

Олий Лиганинг стартига тўғри келган март ойи «Динамо» жамоаси учун омадли ўтди, дейишга асослар етарли.

Клуб расмий сайти мухлислар ўртасида сўровнома ўтказиб, клубнинг март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлади.

«Сизнингча, «Динамо» жамоасининг март ойидаги энг яхши футболчиси ким?» дея 10 кун давомида ўтказилган сўровнома якунига кўра, «Динамо» жамоаси сардори Акмал Бозоров «ойнинг энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилди.

31 ёшли самарқандлик яримҳимоячи жами 192 та овоз олиб, умумий мухлисларнинг 29 % фоиз овозига эга бўлган. Чинданам, Акмал Бозоров март ойида ўтказилган дастлабки тўрт турда майдонга тушиб, «Металлург» ва «Шўртан» дарвозасини ишғол этди, «Пахтакор» билан баҳсда ҳам жамоанинг кетма-кет учинчи ғалабасига катта ҳисса қўшди. Жароҳатига қарамай, «Навбаҳор» билан баҳсда захирадан майдонга тушди.

Бу борада Бозоровга жамоа ҳужумчиси Сардор Сулаймонов «рақобатчилик» қилди. «Шўртан» ва «Насаф»га қарши назорат баҳсида гол муаллифи бўлган 23 ёшли ҳужумчи 151 (22.8%) овоз билан иккинчи ўринда қайд этилган.

Бу борада учинчи ўрин Абдумалик Абдуллаевга насиб этди. Тезкор ҳужумчига 126 та овоз берилган бўлиб, бу жами овозларнинг 19% фоизидир. Абдумалик «Металлург»га қарши баҳсда иккинчи голга ҳаммуалифлик қилган бўлса, «Шўртан»га қарши ўйинда захирадан тушиб гол уришга эришди.

Шунингдек, жамоа посбони Михаил Наумов 64 (9.7%), иқтидорли яримҳимоячи Жавоҳир Қаҳрамонов 61 (9.2%), ёш марказий ҳимоячи Бунёд Исроилов 34 (5.1%), қанот яримҳимоячиси Ориф Мамажонов 18 (2.7%) ва ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов 17 та овоз (2.6%) мухлислар томонидан эътироф этилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида «Динамо» тўрт ўйинда учта ғалаба ва бир мағлубиятга учраб, турнир жадвалида 3-поғонадан жой олган. Жамоа навбатдаги учрашувни 7 март куни Қўқонда маҳаллий жамоага қарши ўтказади.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика