RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  11 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

"Динамо"нинг Чимёндаги тайёргарлиги давом этмоқда, таркибда ўзгаришлар Новости

"Динамо"нинг Чимёндаги тайёргарлиги давом этмоқда, таркибда ўзгаришлар

Теги :  Динамо
11 июль кунидан Чимён тоғли ҳудудида ўқув машғулот йиғинига киришган «Динамо» жамоасининг иккинчи даврага тайёргарлиги қизғин давом этмоқда.

Мураббийлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида алоҳида ишлар олиб боришмоқда. Биринчи даврани ижара асосида жамоамизда ўтказган Абдужамол Исроилов («Нефтчи»), Дамир Низанов («Нефтчи»), Жавоҳир Қаҳрамонов («Бунёдкор») ҳозирда клуб ихтиёрида эмас.

Биринчи даврани «Сурхон» клуби сафида ижарада ўтказган Жонибек Кўчимов яна «Динамо» ихтиёрига қайтарилди. Шунингдек, «Олмалиқ»дан Муҳаммад Исаев, «Металлург»дан Дониёр Исмоилов сингари ёш яримҳимоячилар келиб қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» 20 июлдан Тошкентда назорат баҳсларига киришади. Дастлабки учрашув шу куни «Навбаҳор» жамоасига қарши ўтказилади.

«Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасида 31 июль куни «Бунёдкор»/«Нефтчи» жуфтлиги ғолибига қарши сафарда ўйин ўтказса, 5 август куни Олий Лига 16-тури доирасида Самарқандда «Металлург» жамоасини қабул қилади.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика