RU

Последние новости

09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  0 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  1 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  15 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  0 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  3 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  2 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  113 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  3 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  2 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  36 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15

«Динамо»ни пешқадамга айлантирган ғалаба Новости

«Динамо»ни пешқадамга айлантирган ғалаба

Самарқандда байрамона кайфиятда бошланган футбол мавсумининг очилиш маросими учрашуви «Динамо»нинг ажойиб ғалабаси билан якунига етди.

Учрашувдан олдин Самарқандда Ўзбекистон миллий чемпионати байроқлари тантанали тарзда кўтарилди. Очилиш маросимида сўзга чиққан, Самарқанд шаҳар ҳокими, «Динамо» клуби президенти Воҳид Раҳимов барча мухлисларни янги футбол мавсуми билан табриклаб, Самарқандда XXVI миллий чемпионат ўйинлари расман очиқ деб эълон қилди.

10 мингдан ортиқ мухлислар қаршисида «Шўртан» жамоасига қарши учрашувни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз 15-дақиқадаёқ ёш ҳужумчи Сардор Сулаймоновнинг ажойиб голи эвазига стадионни ларзага келтиришди. Сардор икки ҳимоячини чиройли тарзда доғда қолдириб, Элдор Тожибоев қўриқлаётган дарвозанинг «тўққизлиги»ни нишонга олди, 1:0.

Голдан кейин вакилларимиз ҳужумкорликни ошириш баробарида ҳимояда ҳам барқарор ўйин намойиш этишди. Бунинг натижасида ёш ҳимоячилар Александр Пишур, Игорь Таран сингари тажрибали ҳужумчиларни тўхтата олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам самарқандлик футболчилар ўйинни ҳужумкор бошлашди. 48-дақиқада Ориф Мамажонов томонидан бурчакдан етказиб берилган тўпни жамоа сардори Акмал Бозоров бош билан рақиб дарвозасига киритиб, ўйиндаги ва мавсумдаги иккинчи голини киритишга муваффақ бўлди, 2:0.

«Динамо» мураббийларининг иккинчи бўлимда амалга оширган ўзгаришлари ҳам ўз самарасини берди. Гол муаллифи Сардор Сулаймонов ўрнига майдонга тушган тезкор Абдумалик Абдуллаев майдонга тушганидан уч дақиқа ўтиб жарима майдонига етказиб берилган жарима тўпини ажойиб тарзда рақиб дарвозасига жойлади, 3:0.

Ушбу голдан кейин мавсумнинг дастлабки баҳсида мухлислар билан деярли тўлган «Динамо» стадионидаги ишқибозлар байрамни бошлаб юборишди. Омадли стартдаги дастлабки икки ғалаба «Динамо» жамоасини 2-турдан сўнг Олий Лига-2017 пешқадамига айлантирди.

Самарқанд клуби 12 март, якшанба куни Тошкентда «Пахтакор» жамоаси меҳмони бўлишади.

Олий Лига. 3-тур.
8 март (чоршанба)
«ДИНАМО» - «ШЎРТАН» - 3:0
Самарқанд, 10, 138 томошабин.
Ҳакамлар:
Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Анатолий Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
Голлар: Сардор Сулаймонов 15, Акмал Бозоров 48, Абдумалик Абдуллаев 68.
«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (Раду Рогак, 75), Жасур Азимов, Шоҳруҳ Холматов, Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов, Орифжон Мамажонов (Комил Шарофутдинов, 69), Жавоҳир Қаҳрамонов, Сардор Сулаймонов (Абдумалик Абдуллаев, 65).
«Шўртан»: Элдор Тожибоев, Саидкомил Акбаров, Жаҳонгир Жиямуродов, Руслан Вагапов, Игорь Таран (Зафар Полвонов, 55), Умарбек Эшмуродов, Обид Жўрабоев, Сирож Ҳамроев, Сардор Собирхўжаев (Азиз Ғуломхўжаев, 46), Акмал Холматов (Отабек Нарзуллаев, 69), Александр Пишур.
Огоҳлантиришлар: Умар Эшмуродов, 74.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика