RU

Последние новости

01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  32 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  0 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  5 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  4 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7

"Динамо"дан тушунарсиз қарор Новости

"Динамо"дан тушунарсиз қарор

Ўзбек футболи нима учун ривожланмаслигини "Динамо" клуби раҳбарияти қабул қилган қарор яна бир карра кўрсатиб берди.

Ўтган мавсумни Пролигада ўтказиб, Суперлигага қайтган "Динамо" катта ниятлар билан янги мавсумга киришди. Аммо тушунарсиз қарорга кўра, жамоани Суперлигага қайтарган Ҳаким Фузайлов истеъфога чиқарилиб, ўрнига сербиялик Предраг Роган таклиф этилди. 


Лекин Суперлиганинг 9та тури ортда қолиб, Предраг Роган ҳам ишдан олингани эълон қилинди. Буни ҳеч иккиланмасдан тушунарсиз қарор деса бўлади. 

Биринчидан, "Динамо" бу йил Суперлигага қайтди ва Пролигадан чиққан жамоа бирданига натижа кўрсата олмайди. Ўтган йил буни "Турон" мисолида кўрдик. 

Иккинчидан, "Динамо" супер даражадаги молиявий имкониятга эга эмас. Клуб ҳаминқадар ўз аравасини тортиб юрибди. 

Учинчидан, "Динамо" супер трансферларни амалга оширмади. Қозонда бори чўмичга чиқади деганларидек, ҳозирги таркиб билан осмондаги ойни орзу қилиш амримаҳол. 

Тўртинчидан, "Динамо" раҳбарияти хориждан мураббий олиб келдими, унга вақт бериши керак эди. 

Рақамларни яна давом эттирса бўлади. Биз фақат асосийларига тўхталдик. "Динамо" раҳбариятининг бу қарори раҳбарият фақат натижа ортидан қувишини, клубда футбол ғояси ҳамда узоқни кўзлаган режа йўқлигини кўрсатиб берди.

Ҳа, тўғри "Динамо" шу пайтгача фақат бир марта ғалаба қозонди ва жамоа 6 очко билан қуйи ўринларда боряпти. 9та ўйинда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 5 мағлубият. Тўплар нисбати 7-11. 

Лекин бир таҳлил қилиб кўрайлик, "Динамо" ўзи шу пайтгача кимлар билан ўйнади? Қаерда қўпол хатога йўл қўйдики, раҳбарият ҳатто биринчи давра тугашини кутмасдан мураббийни олиб ташлади?


1-тур. "Динамо" - "Пахтакор" 0:2

Мавсумнинг дастлабки ўйинида амалдаги чемпиондан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни тушунса бўлади. Қолаверса, "Пахтакор" мавсум бошида ҳозиргидан кучли эди. 


2-тур. "Сўғдиёна" - "Динамо" 1:0

Жиззахдан очко олиб қайтиш осон эмас. Шу боис кичик мағлубиятни тўғри қабул қилса бўлади. Бу ўринда "Сўғдиёна" ўтган йил 2-ўринни эгаллаб, ўз таркибини сақлаб қолганини ҳам унутмайлик. 


3-тур. "Динамо" - "Қизилқум" 0:0

Ўз таркибига "Локомотив"нинг етакчи собиқ футболчиларини йиғиб олган "Қизилқум" билан дурангни ҳам тушунса бўлади. Ахир рақиб сафида бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчилар бор. 


4-тур. "Бунёдкор" - "Динамо" 2:1

"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши чиройли ўйин намойиш этди, бироқ охирги дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайли аламли мағлубиятга учради. Аслида жамоа кўрсатган ўйин дурангга лойиқ эди. 


5-тур. "Динамо" - "Локомотив" 3:1

"Динамо"нинг жорий мавсум илк ҳамда ҳозирча ягона бўлиб турган ғалабаси уйда "Локомотив" билан қўлга киритилди. Айтиш мумкинки, самарқандликларнинг энг чиройли ўйини шу баҳсда рўй берди. 


6-тур. "Динамо" - "Нефтчи" 1:1

Пролигадан чиққан иккита жамоа қарама-қаршилиги дуранг билан якун топди. Балки мезбонлар шу ўйинда ҳам ғалаба қозонишлари керакмиди?


7-тур. "Олимпик" - "Динамо" 1:1

Динамо 7-турни ҳам Пролигадан чиққан жамоага қарши ўтказиб, сафарда "Олимпик" билан дуранг ўйнади. Таркиблардан келиб чиққан ҳолда меҳмонлар ғалаба қозонишлари мумкин эди деса бўлади. 


8-тур. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1

Ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилган "Динамо" 90+4-дақиқада гол ўтказиб, аламли тарзда имкониятни бой берди. Ўша гол бўлмаганида жамоа яна бир очкога эга чиққан бўларди. 


9-тур. "Металлург" - "Динамо" 2:1

Бекободда олти очколик баҳс бўлди. Чунки жамоалар турнир жадвалида кетма-кет ўринларда бораётганди. Оғир кечган ўйинда "Динамо" аламли мағлубиятга учради. Учрашувда Ойбек Нурматов ҳисобни очгани билан майдон эгалари 90+4 ва 90+7-дақиқаларда тўп киритиб, ғалабани илиб кетишди. Ўйинда "Динамо" вақтни кўп чўзгани ҳақида роса гапирилди. Лекин унутманг, жамоа 49-дақиқада Евгений Чумак қизил карточка олиши сабабли бир киши кам бўлиб қолганди. Энди меҳмонда ўйнаётган жамоа барибир вақтни чўзишга ҳаракат қилади. Аммо бу "қилиқ" қимматга тушди. 


Шипилов нима қилиб беради? 

Айтиш мумкинки, ҳеч нарса. Балки натижа яхши томонга ўзгарар. Лекин сербиялик мураббий Предраг Роган жамоага ўз фалсафасини олиб кираётганди. Ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилаётганди. Энг муҳими, мураббийда футбол ғояси борлиги секин-аста кўзга ташланаётганди. Ишқилиб Шипилов борини ҳам йўқ қилиб, ҳаммасини расво қилмаса бўлгани. 

Барса Блогер.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика