RU

Последние новости

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  2 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

“Динамо”да ҳозирча ҳаммаси мавҳум Новости

“Динамо”да ҳозирча ҳаммаси мавҳум

Теги :  Динамо
Бу йилги чемпионатни 16-ўринда якунлаган самарқандликлар ҳам айни дамда таътилда.

Олий лига аутсайдери ПФЛ регламентга кўра келаси йилни биринчи лигада ўтказади. Аммо айтишларича “Динамо” мавсум-2016ни яна кучлилар сафида ўтказишга умид қилмоқда. Футболчилар билан суҳбатлашганимизда, ҳозирча ҳеч нарса маълум эмаслигини айтиб, раҳбарият ёки мураббийлар штаби томонидан йиғин қачонданлиги хусусида ҳеч қанақа гап айтилмаганини таъкидлашмоқда.

Бош мураббий Баҳром Ҳакимов ҳам айни дамда Қўқонда, уйида дам оляпти. Катта эхтимол билан Баҳром Мамажонович самарқандликлар билан хайрлашади.

Шунингдек асосий таркибнинг бир қатор футболчиларига бугунги кунда олий лиганинг айрим жамоаларидан қизиқиш бўлмоқда. Ҳимоячи Ильдар Маматказиннинг шартномаси тугаб бормоқда. Шунингдек Артём Филипосян, Дилшод Шарофетдинов, Илҳом Юнусов, Камолиддин Мурзоев ва Отабек Зокиров ҳам келаси мавсумни бошқа клубда ўтказишга яқин турибди. Агарда жамоа ҳақиқатдан ҳам 2016 йилни биринчи лигада ўтказадиган бўлса, таркиб деярли янгитдан тузилишини таҳмин қилса бўлади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Динамо”ни қачондан йиғинга киришиши маълум эмас.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика