RU

Последние новости

08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2

«Динамо»: Тачмурод Агамуродов маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлайди Новости

«Динамо»: Тачмурод Агамуродов маслаҳатчи-мураббий сифатида ишлайди

«Динамо» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-19)га бош мураббий этиб тайинлагач, унинг асосий эътибори терма жамоага қаратилди.
Жорий мураббийлар штаби қўл остида эса клубнинг иккинчи давра стартидаги натижалари қониқарсиз кўриниш олди. Шу боис мураббийлар штабига тажрибали мутахассис лозим эди.

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Футбол Федерациясида Олий Лига клублари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмонов ўз нутқида мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича умумий масалаларни қайд этиб ўтди. Хусусан, ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган Самарқанд футболи ҳақида илиқ фикрлар билдириб, вилоят футболига эътиборсиз эмаслигини айтди. «Динамо» бош мураббийи Равшан Ҳайдаровнинг иккинчи давра олдидан терма жамоага жалб этилгани боис, клубга тажрибали мураббий кадрлар масаласида амалий ёрдам бериш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.

Куни кеча эса «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Мамлакатимиз футболида ўз номига эга бўлган тажрибали мураббий Тачмурод Агамуродов «Динамо» жамоасида иш бошлади. Таниқли мутахассис клубда маслаҳатчи-мураббий сифатида фаолият юритади.

Маълумот ўрнида, «Динамо» сўнгги йиллардаги энг яхши натижасини ушбу мутахассис қўл остида 2007 йилда эришган бўлиб, ўшанда жамоа 5-поғонадан жой олганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика